Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида эликка яқин автомобиль тўпланиб қолди (янгиланди)

Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида эликка яқин автомобиль тўпланиб қолди (янгиланди)

Янгиланди: Россия ташқи ишлар вазирлиги, Россия элчихонаси Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ҳукуматлари билан биргаликда Россия фуқароларининг Ватанига қайтиши учун “яшил транзит”га доир масала устида ишлашда давом этмоқда, дея хабр беради Россиянинг Тожикистондаги элчихонаси.
 
«Аммо барча чегараларни муваффақиятли кесиб ўтиш ва Россия ҳудудига кириш учун Ўзбекистон ва Қозоғистонда санитария-эпидемиологик вазият ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, ушбу мамлакатларнинг йўналиш бўйича ўтишни ташкиллаштиришга розилиги керак», – дейишмоқда элчихонадагилар.

Ер усти чегралари ёпилганидан кейин Тожикистондан чиқа олмаётган Тожикистон ва Россия фуқаролари тўрт суткадан бери Ўзбекистон-Тожикистон чеагарасида “Ойбек” божхона постида туришибди, дея хабар беради “Азия-Плюс” нашри.

15 июнь куни бу ерга россия рақамлари билан 15 та автомобиль келган, аммо бугунга келиб уларнинг яони 50 га яқинлашган, йўловчилар сони эса юздан ошади, уларнинг орасида вояга етмаган болалар ҳам бор. Машиналар бу ерга мамлакатнинг жанубий ҳудудларидан ҳам келишни бошлаяпти.

Одамлар ҳукуматдан “яшил коридор” ташкил қилишни сўрамоқда, ҳозир бу масала кўриб чиқиляпти. Бу пайтда эса одамлар чегарада қолмоқда: машиналарда тунашяпти, улар душ қабул қилиш имконига эга эмас, иссиқдан азобланишмоқд. Айрим болали оилалар бардош беролмай, ортга қайтиб кетмоқда.


Бу ерда ва бош саҳифадаги фотосурат: Азия-Плюс

Уйгача ҳозир фақатдавлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда авиақатнов орқали етиб олиш мумкин. Бундай олиб чиқувчи рейслар Москва, Екатеринбург, Сургут, Новосибирск, Красноярсккача амалга ошириляпти.

Аммо чипталар қимматли сабабли бу ерда қолиб кетган одамларда уларни харид имкони йўқ: баъзилар ватанига оилалари билан келган. Бунда шахсий транспортни ҳам ташлаб кетишнинг имкони йўқ.

 – Бу ерда тўрт суткадан бери турибмиз, – дейди чегарага ўзининг катта оиласи билан келган Зуля Эргашева. – Умидсизликдамиз, тўрт ойдан бери уйга Самарага боролмаяпмиз. Катта қизим имтиҳон топширолмаса, коллеждан қувилишини айтиб нуқул йиғлайди. Бу ерда қанча туришимизни билмайман. Тунда совуқ, кундузи – жуда иссиқ.


Фотосурат: Азия-Плюс

Чегарада тўпланган одамлар бир-бирини иложи борича қўллаб-қувватламоқда. Бундан ташқари, яқин-атрофдаги кишлоқлардан ҳам ёрдам кела бошлаган.
 – Яхши одамларга раҳмат, – дейди ўзини Алекс деб таништирган эркак. – Бизга кулча, мева, сув олиб келишди, яхши қўзлар билан кўнглимизни кўтаришяпти. Ҳозир кўпчиликка қийин, маблағлар тугаяпти.Биз ҳар куни Россия консули билан алоқадамиз. Кеча яна бу ердаги машиналар рўйхатини туздик. Бундай рўйхатларни кўп бора тузганмиз, ҳозирча масала ҳал этилмаяпти.

Унинг сўзларига кўра, чегара ҳудудини тарк этиш илтимоси тушмаган. Йўл чеккасида турган машиналар юк транспортининг ҳаракатиг халақит бермаяпти. Бунинг устиг одамлар ўзига хос шанбалик уюштириб, ҳудудни тоза сақламоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.