Турли «нуфузли» рейтингларга қанчалик ишонса бўлади?

Турли «нуфузли» рейтингларга қанчалик ишонса бўлади?

Оҳирги пайтларда ОАВларда мунтазам равишда Ўзбекистон кредит рейтингларда ўрни яхшилаганлиги, «Дунё мамлакатларининг фаровонлиги», «Бизнес олиб бориш» индексларида кўтарилганлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлмоқда. Агар бунинг битта «лекини» бўлмаганда, албатта фақат хурсанд бўлиш мумкин бўлар эди. Ўтмиш шуни кўрсатяптики, рейтинг агентликлари ўзларининг кўрсаткичлари ва башоратларида жиддий хатоларга йўл қўйган. Айрим мамлакатларда содир бўлган дефолт ёҳуд яқинлашаётган инқирозни нуфузли агентликлар олдиндан билмаган. Шу туфайли савол туғилади: нуфузли рейтинг агентликлар тадқиқотлари қанчалик ишончли?

Дунёда ўнлаб номи чиққан халқаро агентликлар мавжуд, лекин улардан саноқлилари давлат ва инвесторлар томонидан чексиз ишончга эга. Улар қаторида «катта учлик» деб аталмиш Standard & Poor’s, Fitch Ratings и Moody’s Investors Service. Улар бизнесменларга, институционал инвесторлар ва мамлакатларга инвестицияларининг ишончлилигини баҳолайди ва хавф-хатарларни четлаб ўтишга кўмаклашади. Хорижий кредитларни қулай шартларда жалб этишдан ташқари, рейтинглар мамлакатнинг халқаро обрўсини кўтаришга ёҳуд пасайтиришга таъсир кўрсатади. Мамлакатнинг ҳисоботлардаги рейтинги қанча паст бўлса, хорижий инвесторларнинг унинг иқтисодиётига сармоя қўйиш нияти шунга мувофиқлиги, албатта, маълум.

Лекин, UzJournalга берган интервьюсида Россия фанлар академиясининг Осиё ва Кавказ тадқиқотлари Марказининг илмий ходими, «ЕвраОсиё ривожланиши» Эксперт марказининг шериги Александр Воробьев хатто «катта учлик» ҳам эмитентларни ёки бутун бир мамлакат тўғрисида ҳар дойим объектив маълумот беролмайди, деб ҳисоблайди. Бунинг сабаби – рейтингларнинг барчасининг субъективлигида. Гап шундаки, рейтинг тузаётганда жуда кўп маълумотларни ҳисобга олиш керак, лекин кўп агентликлар бундай йўл тутмайди.
 
«Биринчидан, ҳар бир агентлик битта масалани, вазиятни турли кўрсатгичлар орқали баҳолайди, шунинг учун кўпинча халқаро рейтинг агентликлар таҳлили натижалари турли чиқади.

Масалан, Fitch Ratings жорий банк мақоми бўйича ҳисобот тузганда муассасанинг ликвидлигини ўрганади, Moody’s эса бу кўрсатгични ҳисобга олмайди — табиийки, бу натижаларда ўз аксини топади. Яна бир мисол келтираман — Россия компаниялари ҳар йили МҲҲС (молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти) ва БҲРС (бухгалтерия ҳисобининг Россия стандарти) бўйича ҳисобот топширишга мажбурлар. Бундай қараганда, компаниялар бир масала бўйича ҳисобот топширадилар, лекин натижалар кўпинча ҳар ҳил чиқади. Бутун дунёда обруга эга бўлган рейтинг агентликларида ҳам худди шундай», — дейди Александр Воробьев.

«Иккинчидан, юқори ишонч қозонган рейтинглар, асосан, Ғарбий давлатлар агентликлари томонидан тузилади. Уларнинг ҳисоботларида рейтинг қатнашчилари иқтисодиётни ривожланишини қанчалик тўғри тушуниб (Ғарб нуқтаи назаридан) бошқараётгани акс топади. Демак, мамлакат рейтингларда юқори позицияни эгалламоқчи бўлса, демак у ғарбий иқтисодий ва молиявий андозаларга мувофиқ бўлиши шарт», — деди Александр Воробьев.

Экспертнинг айтишича, худди шу сабабдан, Ғарбнинг барча тавсияларини сўзсиз бажараётган Грузия қисқа муддат ичида турли рейтингларда ҳудуддаги барча қўшниларидан ўзиб кетди. Лекин, мисол учун, нефть ва газга бой Озарбайжонни олсак, у кўпинча турли иқтисодий рейтингларнинг пастги қаторидан ўрин олади, чунки Ғарбдан келган «уй вазифаларини» аъло бажармайди.

Шу билан бирга эксперт баъзан рейтинглар маълумотлари иқтисодиятдаги реал вазиятдан анча узоқ бўлиши мумкин, чунки давлат органлари томонидан тақдим этилган статистика ҳақиқатни англатмайди (кўпинча рақамлар «яхшиланган» бўлади), бошқа сўз билан айтганда бошланғич маълумотнинг объективлигини ҳар дойим ҳам аниқлашга илож бўлмайди — ёмон ҳосил, об-хаво шароитлари ҳам натижаларга таъсир кўрсатиши мумкин, деб таъкидлади.

«Оддий фуқароларда нима учун мамлакатнинг рейтингларда ўрни кўтариляпти, лекин оддий фуқароларнинг ҳаётида унинг таъсири сезилмаяпти, деган савол туғилиши табиий. Гап шундаки, рейтинг ўсиши ва аҳолининг ҳаёт даражаси динамикаси орасида узвий боғликлик йўқ. Афсус, ҳисоботлар, катта бизнес ҳолатига таалуқли, шунинг учун аҳолининг кўпчилиги учун ўзгариш кўринмайди», — деб тушунтирди Александр Воробьев.

Етакчи рейтинг агентликларига нисбатан сиёсатлаштиришдаги айибловга келсак, UzJournal суҳбатдошининг сўзларига кўра, улар асоссиз.
«Масалан, нега Жаҳон Банки узининг рейтингида Ўзбекистонни асоссиз мақташ керак?! Бундай қилиш беъмани, чунки ёлғон маълумот бериб, компания ўзининг мижозларининг ишончини йўқотади. Агар Ўзбекистонга батафсил тўҳтасак, оҳирги пайтларда турли рейтинг ва индексларда унинг ўрни кўтарилаётганини кузатамиз. Лекин, шуни тушуниш керакки, рейтингларда бўлиш аҳолини фаровонлиги яхшиланаётганини, мамлакат ялпи маҳсулотига параллель равишда маҳаллий банклардаги депозитлари жадал равишда ўсиб бормоқда деганини англатмайди. Ўзбекистон жаҳонга юзини очганлиги туфайли унинг халқаро имиджи ижобий бўлиб шаклланмоқда», — деб ҳисоблайди эксперт.

«Кўп йиллар давомида мамлакат, деярли, ёпиқ эди. Кўплаб маълумотлар халқаро тузилмалардан яширилиб келган эди. Мисол учун, очиқ манбаларда давлат олтин ва валюта захиралари тўғрисида маълумот йўқ эди. Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистонга таалуқли ҳисоботларни таҳминий беришга мажбур бўлди. Янги ҳукуматнинг келиши билан ўтган пайтларда ёпиқ бўлган маълумотлар очилди. Бу эътиборга олинмай қолмади, шунинг учун республиканинг рейтинг кўрсатгичлари сезиларли даражада ижобий тарафга ўзгарди», — деди Александр Воробьев.

Экспертнинг изоҳларига асосан, рейтинглар ҳар дойим ҳам давлатнинг ривожланишининг ҳақиқий суръатини ва табиатини акс эттирмайди. Бироқ, вазиятни баҳолаш учун муқобил воситалардан бири сифатида қўлланилиши мумкин.

Демак, улардан мақсадга сари ҳаракатда қандайдир ёрдамчи ишора сифатида фойдаланиш мумкин, бироқ улар вазиятни баҳолашнинг ягона тўғри воситаси деб тушуниш керак эмас.

Элина Рустамова 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.