«Улар мустақил ҳаёт остонасида турганди» – ЙТҲ қурбонлари ҳақида президентга мурожаат
Журналист ва блогер Никита Макаренконинг транспорт инсфратузилмаси ва у йўқлиги сабабли ЙТҲда ҳалок бўлаётган қурбонлар ҳақида Ўзбекистон президентига мурожаат чоп этди. Таҳририят ушбу мурожаатга қўшилади. Anhor.uz нашри ҳам бу мавзуни бир неча бор кўтариб чиққанди.
Муҳтарам Ўзбекистон президенти, жаноб Шавкат Мирзиёев.
Мен сизга камдан-кам мурожаат қиламан. Буни фақат бир марта – ҳамкасбларимиз билан дарахтлар кесилишига моратория жорий этиш ҳақида сўраганимизда қилгандим. Ўшанда бизга дарахтларни қутқаришга ҳеч нима ёрдам бермаганди. Мана, энди, иккинчи мурожаат вақти етганини ҳис қиляпман.
24 май куни Хоразм вилоятида ҳайдовчи олти нафар 11-синф ўқувчисини уриб кетгани ҳақидаги янгиликни қалбимда оғриқ билан ўқидим. Уларнинг уч нафари ўша ернинг ўзида жон бергна, яна учтаси оғир жароҳатлар олган. Бу болаларга ачиниб кетяпман. Улар мустақил ҳаёт остонасида туришганди. Энди бу ҳаёт аҳмоқона тарзда узилди.
Аммо, шу билан бирга, айнан мана шу 24 май куни ЙТҲда яна 15 киши ҳалок бўлган. Ўзбекистонда ЙИҲдан кунига ўртача беш киши нобуд бўлмоқда.
Охирги 4 йил ичида шахсан ўзим кўчаларимиз хавфсизроқ бўлиши учун катта ҳаракатларни қилдим. Биз ўнлаб материалларни ёздик, экспертларни олиб келдик, баҳслашдик, исботлашга уриндик. Бу менинг кўнглимни қолдирган мавзу. Бу соҳада ислоҳотлар бир миллиметргаям тўғри томонга силжимади.
Шаҳарларимизда яшаш жуда хавфли! Улар пиёдалар ва шаҳарликлар учун мослаштирилмаган. Кўчалар ҳеч қандай замонавий хавфсизлик стандартларига жавоб бермайди.
Ҳалок бўлган болаларнинг умидсизликка тушган ота-оналари ўзлари белги қўйиб, ўтиш жойларини чизиб чиқмоқда. Ахир бу шармандалик эмасми, шаҳар ҳокимликлари ва масъул шахсларнинг чекиниши эмасми?
Вақт эски, сохта концепцияларни чиқариб ташлашни ва дадил ислоҳотларни ўтказишни талаб қилмоқда.
1. Тезликни пасайтириш. Ўнлаб илмий рисолалар рухсат этилган тезликни 50 км/соатгача камайтириш ўлим ҳолатларини 60% гача пасайтиришини кўрсатмоқда. Тезликни пасайтиришни қўллаб-қувватлаб БМТнинг Ўзбекистондаги раҳбари Хелена Фрейзер ва ЖССТнинг Ўзбекистондаги раҳбари Лианн Куппенс ҳам чиқишди. Тезликни пасайтириш муҳандислик усуллари, масалан кўчаларни торайтириш ва сунъий тўсиқлар яратиш билан ҳам амалга оширилади.
2. Пиёдалар ўтиш жойларининг давлат стандартларини ўзгартириш. Жорий стандартлар умуман ярамайди. Ўтиш жойларида одамлар оммавий тарзда ҳалок бўлмоқда. ўтиш жойлари ер устида бўлиши, светофорлар қўйилиши, тезликни сунъий чеклагичлар билан жиҳозланиши керак.
3. Кўчаларни халқаро хавфсизлик стандартларига мувофиқ ҳолатга келтириш. Шаҳарларимиздаги кўчаларнинг жорий ҳолати ёмон аҳволда. Кўчалар автомобилчиларнинг эҳтиёжларидан пиёдаларнинг эҳтиёжларига ўтказилиши лозим. Айни пайтда фойдаланишга топширилаётган янги кўчалар кўп ҳолларда нотўғри, пиёдаларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олмасдан лойиҳалаштирилган бўлади. Бундай кўчалар шаҳарда кўпчиликни ташкил қилади.
Муаммонинг фақат муҳандислик йўли билан ҳал қилиш сезиларли натижаларга ва ЙТҲда қурбонларнинг камайишига олиб келади. Бу илм-фан томонидан исботланган, баҳс-мунозарани талаб қилмайди ва муҳокама масаласи ҳисобланмайди.
буни шунчаки қилиш керак. Илтимос, ушбу масалани ўлиқ нуқтадан силжитишга ёрдам беринг – биз уни ўтган йиллар давомида ҳеч қандай муваффақиятсиз илгари суришдан чарчадик.
Бош саҳифадаги фотосурат: "Эффект Макаренко" Telegram-канали
Шарҳлар