Ўзбекистон аста-секин карантиндан чиқмоқда. Аҳоли бу жуда секин бўлаётганидан норози

Ўзбекистон аста-секин карантиндан чиқмоқда. Аҳоли бу жуда секин бўлаётганидан норози

Ўзбекистон ҳукумати Covid-19 га янги чалиниш ҳолатлари мавжудлигига қарамасдан, аста-секин карантин чекловларини олиб ташламоқда. Кеч бўлмасидан иқтисодиётни “жонлантиришга” қарор қилинди. Материалнинг асл нусхаси CABAR.asia  сайтида чоп этилган.

Камида икки ой давом этган карантин чекловларини кенг кўламда олиб ташлаш ишлари 13 май куни Шавкат Мирзиёев ўтказган йиғилишдан кейин бошланди. Икки кун олдин эса мамлакат эпидемиологик вазиятга қараб зоналарга (қизил, сариқ, яшил) ажратилганди.


Ўзбекистонда қарантиндан чиқиш тоифалари: Фотосурат: Koronavirus Info

Мамлакат зоналарга ажратилганиг ва карантин 15 июнгача узайтирилганига қарамасдан йирик шаҳарлар орасида темир йўл ва авиақатновлар тикланди. Поезд ёки самолётга чиқиш учун коронавирус йўқлиги ҳақида маълумотнома (тариф бўйича: 224 415 сўм ёки 22 доллар) талаб қилинарди.

Бироқ, аҳолининг иқтисодий аҳволи ва норозиликлар туфайли фуқароларнинг ҳудудлараро ҳаракатланиши учун маълумотномани тақдим этиш бекор қилинди.

Иқтисодиётни “жонлантириш” учун саноат корхоналарининг 70% га яқини ишга туширилди, 178 минг ишчи ўз иш жойларига қайтди.


Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш прогнозларини пасайтирди. Фотосурат: golos-ameriki.ru

Жаҳон банки (ЖБ)нинг прогнозларига кўра, Ўзбекистон ЯИМнинг ўсиш суръати 2020 йил якунлари бўйича 5,6% дан 1,6% гача қисқаради.
Иқтисодиётнинг олдинги сафида қурилиш соҳаси бормоқда, унда 1,3 млн га яқин киши меҳнат қилади. Тўқимачилик саноати ҳам шу қаторда бўлиб, бу икки сектор имтиёзлар ва молиявий кўмак чораларига эга бўлмоқда.

Солиқ тушумларининг қисқариши, эпидемияга қарши курашиш, аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш  харажатлари бюджет танқислигига олиб келиши мумкин. Шу боис ҳукумат хусусий бизнес фаолиятини тиклашга шошиляпти.

Ўзбекистонда ниқоб тақиш нима учун зарур?

Ўзбекистон фуқаролари мамлакатдаги карантин чораларининг бўшаштирилишига турлича фикр билдирмоқда. Тошкентнинг Чилонзор туманида истиқомат қилувчи Жавоҳир коронавирус ҳукумат ўйлаб топган баҳона эканини таъкидлайди.

Миробод туманида истиқомат қилувчи Светлана исмли аёл эса бунда иссиқда ниқобда нафас олиб бўлмаслигини айтади.


Ҳукумат бюджет йўқотишларини қоплаш учун бизнес фаолиятини тикламоқда. Фотосурат: ozodlik.org

«Чекловларни қисқартириш албатта яхши. Аммо бизда вирус узоқ яшайдиган намлик йўқ, очқи ҳақода ниқоб тақишга хожат бормикин? Тушунмаяпман. Бошқаларга яқинлашмаслик, масофани сақлашнинг ўзи кифоя. Бундай ҳавода нафас ололмай қоламан, озиқ-овқат харид қилиш учун эса кўчага чиқиш керак!», – дейди тошкентлик фуқаро.

Пойтахтда ишлайдиган шифокорлардан бири ўз исмини сир тутган ҳолда карантин чораларининг аста-секин бекор қилиниши бўйича ўз фикри билан ўртоқлашди.

«Пандемия, бор албатта. Аммо давлат томонидан қабул қилинаётган чоралар – тўғри эмас, улар бюджетни тўлдиришга мўлжалланган. Бўшаштиришлар меъёрида бўлса, тўғри, одамлар шундоқ ҳам чарчаган, аммо алоҳида хизматлар ва бизнес соҳаларини эмас, балки ҳаммасини бирданига очиш керак эди, чунки одамлар орасида барибир масофани сақлашга амал қилинмаяпи», – деб ҳисоблайди шифокор.

Соғлиқни сқлаш вазирлигининг баёнотига кўра, карантин қоидаларининг сусайтирилиши муассасаларнинг “муайян шароитларда”, яъни санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига, одамларнинг тана ҳароратини мунтазам ўлчаш қоидалари ва бошқаларга амал қилиниши билан шартланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.