Ўзбекистон президенти трансплантология ва биоматериаллар тўғрисида қонун қабул қилишни топширди
Ўзбекистон президенти Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатига трансплантология тўғрисида ва биоматериаллар тўғрисидаги қонуннинг қабул қилинишини таъминлашни топширди. Бу ҳақда “Болалар онкологиясининг долзарб муаммолари ва уларни ҳал қилиш йўллари” мавзусида давра суҳбатида соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонова маълум қилди, дея хабар беради Anhor.uz мухбири.
“Аъзолар, тўқималар ва (ёки) инсон ҳужайралари трансплантологияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил июль ойида биринчи ўқишда қабул қилинганди. Қонун лойиҳасининг кейинги тақдири номаълум.
Тадбирда ота-оналар фарзандларига тўғри ташҳис қўйилиши учун биоматериални ноқонуний равишда олиб чиқишга мажбур экани қайд этилди. “Биоматериални олиб ўтиш ва олиб чиқишни тақиқланйдиган ҳеч қандай конкрет қонун ҳужжати йўқ”, – дея қайд этади болалар гематолог-шифокори Сапура Ибрагимова. Бу соҳа қонунчиликнинг “хом” зонаси бўлиб қолмоқда.
Шифокорнинг сўзларига кўра, агар ўткир лейкозга шубҳа бўлса, унда цитокимё қилинади, аммо “бу эски методлар”.
«Уёғига олий пилотаж келади – молекуляр ва генетик диагностика. Чунки препаратлар мақсадли равишда таъсир кўрсатади. Ўзбекистонда генетик диагностика қилинмайди. Агар фарзандингизни қутқармоқчи бўлсангиз, демак ўсма таркибини аниқлашингиз керак».
Сапура Ибрагимова агар диагнох нотўғри қўйилса ва нотўғри даволаш ишлари бошланган бўлса, бола ҳеч қачон тузалмаслигини қайд этади.
«Шундай қилиб, боладан тузалиш имкониятини олиб қўйишади. Агар бола нотўғри даволаш курсини олса, резистент ҳужайралар пайдо бўлади, кейин касалликни даволашнинг имкони бўлмайди. Агар даволаш ишлари тўғри олиб борилса, тузалиш 80% га юз беради, агар нотўғри олиб борилса – у бир неча йил яшайди, кейин жон беради».
Шифокорнинг қайд этишича, Германия – болаларда саратонни даволаш бўйича намуна. «Агар бемор Берлиндаги касалхонага тушса, қонунчиликка кўра иккинчи марказ ташҳисни тасдиқлаши шарт. Параллел тарзда таҳлиллар Франкфуртга юборилади. Бу шифокорлик хатосини истисно қилиш учун зарур».
Сапура Ибрагимова масаланинг иқтисодий томонига эътибор қаратишга чақиради.
«Барибир беморни даволашга пул сарфланади, шунинг учун агар улар тўғри сарфланса, у тузалади ва жамиятнинг тўлақонли аъзосига айланади. Агар бундай бўлмаса, 4-5 йил паллиатив терапия ўтказилади, тиббиёт ресурслари шунга кетади, натижаси эса бўлмайди».
Бундан ташқари, онкологик ва гематологик касалликларга эга беморларни даволаш учун зарур бўлган хорижий дориларни рўйхатдан ўтказиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
«Биз дориларни имтиёзли рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги масалани кўтаряпмиз», – дейди Сапура Ибрагимова. «Ахир донали препаратлар ҳам бор, чунки касалликлар орфан ҳисобланади. Биз ҳали рўйхатдан ўтмаган дори воситаларини қўллаш тартиби ҳақидаги масалани ҳам кўтармоқчимиз. Бу Россия Федерациясида қандай қилинади? Клиника директори ёки шифокори ва мутахассислар бошчилигида шифокорлар консилиуми ташкил қилинади. Фармакология қўмитасининг рухсати билан дори олиб кирилади».
Республика ихтисослашган гематология илмий-амалий тиббий маркази директорининг ўринбосари Элдор Исҳоқов онкология ва гематология қай даража ривожланганига қараб мамлакатдаги бутун тиббиёт ривожи ҳақида фикр юритиш мумкин.
«Юқори натижадорликка эришиш учун биргина шифокрларимизнинг иштиёқи етарли эмас. Кучли моддий-техникавий база бўлиши зарур. Буларнинг ҳаммаси маблағга бориб тақалади. Президентнинг 4592-сонли қарори молиялаштиришни қайта кўриб чиқишга қаратилган. Чунки маблағларсиз адекват диагностика, дори препаратлари билан таъминлаш бўлмайди. Президент дориларни рўйхатдан ўтказиш процедурасини максимал даражада оптималлаштириш ва енгиллаштиришга кўрсатма берди. Мен, бизда рўйхатдан ўтказиш жараёнини чўзиб юбориши мумкин бўлган муайян бюрократик тизим борлигини тушунаман, албатта».
Россиянинг Д.Рогачёв номидаги Болалар гематологияси, онкологияси ва иммунологияси маркаўи директори Александр Румянцев марказ CAR-T терапияни ўтказувчи Россиядаги ягона муассаса эканини қайд этади. Бу қон саратонининг муайян турларини даволашнинг инновацион методи ҳисобланади, бунда беморнинг ўз лейкоцитлари генетик тарзда самаратон ҳужайраларини йўқ қилишга дастурлаштирилади. Румянцевнинг сўзларига кўра, марказда даволанаётган болаларнинг 50%да ремиссия юз берар экан. Ушбу терапиясиз болалар нобуд бўлади.
«Бизга Ўзбекистондан мутахассислар келишига тайёрмиз, биз марказнинг моддий-техникавий топшириғини ишлаб чиқдик [муҳ. – Ўзбекистонда ташкил қилинаётган Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази]. Энг муҳими – марказ тузилмасини яхшилаб ўйлаш, агар зарур бўлса, мутахассисларни тайёрлаш», – дея қайд этади Александр Румянцев.
Бош саҳифадаги фотосурат: Yuksalish
Шарҳлар