Виктор Михайлов: Ўзбекистон паспорти бор жангариларнинг кўпчилиги меҳнат миграция давомида ёлланган

Виктор Михайлов: Ўзбекистон паспорти бор жангариларнинг кўпчилиги меҳнат миграция давомида ёлланган

Минтақавий таҳдидларни ўрганиш Маркази директори Виктор Михайлов билан Марказнинг фаолияти нимадан иборат, нима учун ноқонуний мигрантлар ёлловчилар учун енгил ўлжа бўлишмоқда ва Марказ интернет орқали жангариларни ёллашга қарши қандай чоралар қўллаётганлиги тўғрисида сўзлашдик.

— Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази нималар билан шуғулланади?
— Марказ ходимлари узоқ муддат давомида радикализмга олиб борувчи зўравонлик экстремизм ғояларини тарқатиш услубларини ва ҳалқаро террористик ташкилотларга (ҲТТ) ёллаш механизмларини ўрганиб келмоқдалар. Бизлар ўрганаётган масалалар қаторига жангариларни жанггоҳларга юбориш канал ва йўналишлари, уларни террористик гуруҳ ичидаги яшаш тарзлари: ихтисослашган лагерларда жанговар ҳаракатларга тайёргарлик қандай ташкил этилганлиги, овқатланишлари, даволанишлари ва шунга ўҳшаш кўп саволлар киради.

 Тадқиқотлардан мақсадингиз нималардан иборат?

— Олинган маълумотлар интернетда тарқатилаётган зўравонлик экстремизм ғоялари таъсирини олдини олишга, ёшларга нисбатан Яқин Шарқ ва Афғанистондаги қонли тўқнашувларда қатнашиш тўғрисидаги, террористик актлар содир этишга бўлаётган даъватлар таъсирларини олдини олишга йўналтирилган услубларни ишлаб чиқиб, таклиф этишга имкон бермоқда.

— Мақсадга эришиш учун Марказнинг қандай асбоблари мавжуд?
— Бугунги кунда бир неча интернет ресурслар ишга киритилган. Бизларнинг фикримизча, улар Ўзбекистонлик фуқароларни ҲТТ қаторига ёллаётганлар даъватларига қарши қўл келиши мумкин:
— GMJ (Global mobile journal) номли мобил илова;
— www.stopterror.uz интернет медиа портал;
— «Ватан Садоси» интернет радиоси;

Бизлар ечимини топмоқчи бўлган учта масала мавжуд:
— Жамиятда радикал диний ғояларни қабул қилмаслик муҳитини яратувчи мавзуларни, айнан ёшларни ва ишчи мигрантларни алоҳида назарда тутиб, ёритиш;
— Ҳанафия мазҳабига қарама-қарши бўлган, Ислом ғоялари ва ақидаларини нотўғри талқини билан боғлиқ саволларга обрўли ва ваколатли имомларнинг жавобларини чоп этиш;
— Ҳалқаро террористик гуруҳлар қатнашчиларининг «виртуал образларини» қаҳрамона кўрсатишга қарши йўналтирилган, ҳаққоний шароитларни намоён этувчи видеоларни жойлаштириш.


 
— Қандай ташкилотлар билан ҳамкорлик қиласизлар?
— Марказ ИИВ билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Терроризмга ва экстремизмга қарши кураш Бош бошқармасида жамиятнинг радикаллашувини олдини олиш билан фаол шуғулланаетган махсус тизим тузилган. Шунингдек Марказ ЕҲХТ билан ҳамкорликда бир неча лойиҳалар билан шуғулланмоқда.

— Мамлакатда ўтказилаётган профилактик тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисида статистикага эгамисиз?
— Менга бундай статистика тўғрисида ҳеч нарса маълум эмас, ва бундай маълумолар бўлиши ҳам мумкин эмас. Лекин анчагина вазирлик ва идоралар бизнинг жамиятимизга ёт бўлган экстремизм ва терроризм ғояларини олдини олишга қаратилган, фуқароларимизнинг муайян бир қисмини радикаллашувини йўқотишга, радикал-экстремистик гуруҳларининг (РЭГ) собиқ аъзоларини жамиятга қайтариш, ижтимоий ҳаётга кўникмалар туғдириш устида ўлкан фаолият кўрсатмоқдалар. Давлатнинг бу йўналишдаги ҳаркатларининг самарадорлигини тасдиқловчи кўрсатгичлардан бири — америкалик ва австралиялик экспертлар томонидан ҳар йилда тузиладиган ҳалқаро террористик таҳдидлар рейтингида Ўзбекистонннинг тутган ўрни. Шу рейтингда Ўзбекистон энг хавфсиз давлатлар қаторидан ўрин олганлигини эслатмоқчиман.

— Ўзбекистон паспортли фуқароларни, асосан, қаерда ёллашмоқда?
— Бугун Афғанистон ёҳуд Суриядаги жанггоҳларда урушда қатнашаётган ўзбекистонлик паспортларга эга бўлган жангарилар Ўзбекистон ҳудудида эмас, балки иш қидириб, муҳожир бўлиб юрган давлатларда ёлловчилар тузоғига тушишган.
Чет давлатда иш топиш илинжида мусофирлик тузини еб юриб, ёлланганлар (уларни рекрут деб номлашади — муҳ.) ёлловчилар учун енгил ўлжа ва бунга бир неча сабаблар мавжуд:
— Оиласидан, ўз муҳитидан узилганлиги;
— Бегона ва дўстона бўлмаган муҳит;
— Юртдошлари ва ноқонуний тизимлар томонидан таъмагирчилик (рэкет);
— Айрим давлатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидаги коррупциянинг юқори даражаси;
— Ғирром иш берувчилар томонидан маошлар тўланмаслиги;
— Скинхедлар, исломга қаршилар, ундан қўрқувда бўлганлар, мигрантларни қўкув ёки нафрат билан қабул этувчилар ва ҳ.к.
Мигрантни ҲТТ ёки РЭГ аъзоси бўлишга ва ёлловчилар учун енгил ўлжа қилувчи энг асосий омил — борган мамлакатида ноқонуний истиқомат қилиши. Бундай ҳолатда ноқонуний мигрант бизларнинг фуқароларимизни жангоҳларга юбораётган ёлловчилар учун жуда қулай ўлжа.

— Аэропорт ва вокзалларда, чегара ўтиш пунктларида Ташқи меҳнат миграция Агентлиги мигрантларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимояси, уларни терористик гуруҳларга тушиб қолишини олдини олувчи суҳбатлар ташкил қилган. Сизнинг фикрингизча — бу қанчалик самарали?
— Менинг фикрим — ҳар қандай профилактика албатта олиб борилиши даркор, бу қўлни қовуштириб ўтиргандан яхши.


фотосуратда: Виктор Михайлов

— Давлат органлари томонидан ёллашни олдини олиш, зўравонлик экстремизмга қаршилик соҳасида ахборот беришни қай сифатларини, томонларини яхшиласа бўлади?
— Бу ниҳот муҳим ишга фуқаровий жамият институтларини кенгроқ жалб этиш даркор. Бундай профилактика фаолиятида ОАВ ўрни беқиёс. Оҳирги йилларда шу мавзуда ихтисослашган журналистларни тайрлаш бошланди. Экстремизм ва терроризмга қарши йўналтирилган махсус ва сифатли материаллар сони кўпайишига умид қиламиз.

— Ўзбекистон паспорти бор жангарилар хозирги кунларда қаерда тўпланган, уларнинг рафиқалари, болаларининг аҳволи нима кечмоқда?
— Ўзбекистон фуқаролари Афғанистонда жангарилар сифатида ҳукумат харбий кўшинларига қарши иккита ҲТТ қаторида урушадилар:
«Туркистон ислом ҳаракати»;
«Ислом жиҳодчилар иттифоқи».
2015 йилдан бошлаб ҲТТ ёлловчилари Ўзбекистон фуқароларини ан-Нусра террористик ташкилоти билан боғлиқ бўлган иккита гуруҳга жўнатишган:
«Катибатуль Имом аль-Буҳори»;
«Катибатуль Тауҳид ва Жиҳод».
ҲТТ нисбатан ҳамма ерда авж олаётган босим жангарилар сонларини камайишига олиб келмоқда. Жанговар тўқнашувлар ҳудудларида жангариларнинг бевалари, болалари қолиб кетмоқда. Ироқда айрим жангариларнинг бевалари, хотинларини озодликдан маҳрум этиб, камаяптилар.
Бугунги кунда давлат жангариларнинг беваларини, болаларини, етимларни Ўзбекистонга қайтариш чораларини қўриб чиқмоқда. Бу давлатнинг ва нодавлат идораларининг ниҳоят кўп тизимларининг, фаолларининг астойдил ҳаракатларини талаб этувчи мураккаб ва жиддий меҳнат.

Шундай аёллар ва болаларни Ўзбекистон жамиятининг қонун-қоидаларига мослаштириш, жамиятга қайтариш ҳам мураккаб иш, бироқ буни қандай ҳал қилишни давлат билади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.