Европа Иттифоқи ва БМТ Ўзбекистонга коррупцияга қарши курашда ёрдам беради
Европа Иттифоқи, ГИЗ бошчилигидаги Европа Иттифоқи Консорциуми, БМТТД-нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши кураш агентлиги мамлакатдаги коррупцияга қарши курашини кучайтиришга қаратилган “Ўзбекистонда бошқарув тизимини такомиллаштириш” ташаббусининг расман бошланганини фахр билан эълон қилади. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигида ўтказилаётган мазкур тадбир ушбу муҳим ташаббусни тақдим этиш, муҳокама қилиш ва маъқуллаш учун майдон бўлиб хизмат қилмоқда.
Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган ташаббус яқин ҳамкорликдаги иккита лойиҳа доирасида амалга оширилади: “Инклюзив равишда коррупциянинг олдини олиш” ГИЗ бошчилигидаги Европа Иттифоқи консорциуми томонидан “Минтақавий мулоқот” ва Германия ҳукумати томонидан биргаликда молиялаштирилган 4 550 000 евро миқдоридаги бюджетга эга бўлган Латвия марказий молия ва контрактлар агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширилади. “Ўзбекистонда коррупцияга қарши миллий экотизимни мустаҳкамлаш” лойиҳаси БМТТД томонидан 2 500 000 евро ҳажмидаги бюджет билан амалга оширилади. 2024-2026 йилларга мўлжалланган лойиҳалар Ўзбекистоннинг барча 14 та вилоятини қамраб олади.
Асосий миллий ҳамкор – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, шунингдек, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш ваколатига эга бўлган бошқа муҳим давлат идоралари, фуқаролар жамияти ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар коррупцияга қарши кураш бўйича саъй-ҳаракатларнинг заиф институционализацияси каби муҳим муаммоларни ҳамда бажаришнинг миллий ва минтақавий даражалари ўртасидаги тафовутни ҳал этишга қаратилган.
Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Жаноби Олиялари Шарлотта Адриан хоним ушбу лойиҳа ҳақида сўз юритар экан, бу борадаги оптимизмини изҳор этиб, шундай деди: “Ушбу ташаббус Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги улкан ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашда давом этаётганини англатади. Коррупцияга қарши курашга қаратилган сай-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш барқарор ва адолатли ривожланишни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлади.” Ўз навбатида, БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили вазифасини бажарувчи жаноб Анас Қарман ва ГИЗ директори жаноб Ёахим Фритс БМТТД ва ГИЗ Ўзбекистон ҳукуматининг бошқарув соҳасида инклюзив ва одамлар манфаатларига йўналтирилган ўзгартириш сари муҳим йўлида қўллаб-қувватлашда давом этишга таййўр эканлигини таъкидлаб ўтишди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов Агентлик томонидан катта ҳажмдаги ишлар, жумладан, “Ҳалоллик рейтинги” ташаббусини жорий этиш, барча ҳудудларда коррупцияга оид ислоҳотларни ёритишни таъминлаш, шунингдек коррупцияга қарши курашиш тизимига рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни жорий этиш, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни кучайтириш ва уларнинг салоҳиятини ошириш, коррупцияга қарши курашиш соҳасида донорлар билан ҳамкорликни мувофиқлаштириш тизимини жорий этиш режалаштирилганини таъкидлади.
Лойиҳалар фаолиятининг асосий йўналишлари ҳуқуқий ва институционал ислоҳотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан коррупцияга қарши курашни кучайтириш ва фуқаролик жамиятини жалб қилиш орқали ижтимоий масъулиятни оширишдан иборат. Бу саъй-ҳаракатлар сезиларли натижаларга олиб келиши, жумладан, коррупцияга қарши курашнинг миллий механизмларини мустаҳкамлаш, ҳалоллик ва виждонлиликни, жумладан, минтақавий ва маҳаллий даражада ошириш, фуқароларнинг фаоллиги ва хабардорлигини ошириши кутилмоқда.
Шарҳлар