Йўқ, Telegram пуллик бўлмайди

Йўқ

Telegramнинг ўзбек сегментида қуйидаги кўринишдаги фейк хабарлар тарқатила бошлади:

«Telegram кейинги шанбадан бошлаб пуллик бўлади. Агар сизда камида 10 контактингиз бўлса, ушбу хабарни уларга юборинг. Шунда биз сизни фаол истеъмолчи эканлигингизни кўрамиз ва сизнинг логотипингиз мовий рангли бўлади ва текинлигича қолади (бугун хужжатда ёзилгандек). Бўлмасан Telegram орқали битта хабар жўнатиш сизга € 0.01 айланади. Ушбу хабарни 10 контактингизга жўнатинг. Шундай қилсангиз ранги мовий бўлади (агар қилмасангиз Telegram ҳисоб рақамингизни фаоллаштиради).

Худди шундай хабарларни бундан икки йил муқаддам Telegram, Viber ва ВКонтакте истеъмолчилари олишган. 
Биринчи навбатда аниқ саналар йўқлигига эътибор қаратилиши даркор.
Иккинчидан, хабар вируссимон бўлиб, уни кўпайтиришга даъват этилмоқда.
Учинчидан, хабарда қандайдир хужжатга ишора бор, лекин у қандай хужжат эканлигига аниқлик киритилмаган.

Хулоса ва ҳукм: бу соҳта хабар.
Барча оҳирги янгиликларни бевосита Telegram хизматидан оласиз ва у сизга алоҳида «галочка» белгиси билан келади — пастдаги суратни қаранг:

Шу пайтнинг ўзида қўшни Тожикистоннинг Солиқ қумитаси ҳукуматга мессенджерлар орқали амалга оширилган ҳар бир қўнғироқ учун 1 мегабайтига 0,07 доллардан нарҳ қўйиш таклифини киритди. Эҳтимол, одамлар анъанавий телефония хизматларидан воз кечаётгани бунга сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Лекин бу чорани техник томондан қандай қилиб амалга оширилиши ҳанузгача мавҳум.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.