Биз болалар онкологияси муаммосини бир неча бор кўтаргандик. Ўзбекистонда малакали диагностика ва сўнгги дунё стандартлари бўйича даволаш протоколига эга бўлиш ҳамон долзарб муаммолигича қолмоқда. Ezgu Amal жамоатчилик фондининг Ground Zero Kito Olami’да ўтказилган матбуот анжуманида айнан шу масалалар навбатдаги бор кўтарилди. Шу билан бирга фонд ўзининг илк фаолият йилига якун ясаб, молиявий ҳисоботини тақдим этди.

Тадбирда янги солиққа тортиш тизими фонд учун асосий муаммога айлангани қайд этилди. Жисмоний шахсларнинг хайр-эҳсонларига онкологик касалликларга чалинган болаларга ёрдам берадиган фонд ушбу тушумларнинг 12 фоизини солиққа тўлашга мажбур. Фонд васийлик кенгашининг аъзоси Наталья Кондратованинг сўзларига кўра, ўтган йил давомида 30 нафар бола даволаниш имкониятини йўқотган. Кимё терапияси курси 12 миллион сўм туради, ўз навбатида, фонд солиқларга 360 млн сўм тўлаган. Бундан ташқари, юридик шахслардан тушган маблағлар учун солиқлар ҳам мавжуд бўлиб, бундан олдин улар давлатдан рағбат олган.

«Биринчи чоракда биз ўтган йилнинг имтиёзидан фойдалана олгандик, чунки қонунга кўра имтиёзлар йўқотилганида, улардан яна уч ой давомида фойдаланиш мумкин. Апрель ойидан бошлаб, солиқларни тўлай бошлаймиз», - дейди Наталья Кондратова.

Сапура Ибрагимова, Гематология ИТИнинг болалар гематологи  матбуот анжуманида жойлар етишмовчилиги масаласини кўтарди: “Саратон эпидемиологияси бутун дунёда маълум, у мамлакатга боғлиқ эмас. Ўзбекистонда эпидемиологик маълумотларга кўра, 1,5 минг нафар бола мавжуд. Хўш, республика бўйича бизда нечта ўрин бўлиши керак? Идеал ҳолатда АҚШ ёки Германияда – бирга-бир. Ҳеч бўлмаганда уч-тўрт бўлиши керак. Агар бу тарзда ҳисобланса, Ўзбекистонда ҳеч бўлмаганда 300-400 ўрин бўлиши лозим, аммо улар бизда етарли эмас”.

Спикерлар ривожланган мамлакатларда саратонга чалинган беморларнинг шифо топиш даражаси 70-80% га етади, шу боис мамлакатда тиббиёт даражасини тубдан яхшилаш зарурлигини қайд этишди.

Мавзу бўйича кўринг:
Ўзбекистонда ахборот олиш – боши берк кўчага кириш