Зиддиятли нозик мавзуларни қандай ёритиш керак?

Зиддиятли нозик мавзуларни қандай ёритиш керак?

Ихтилоф, можаролар — инсон ҳаётининг табиий қисмидир. Шу сабабли оммавий ахборот воситаларининг маҳсулотларининг асосий қисми зиддиятли мавзуларни ёритилишдан иборат эканлиги ажабланарли ҳол эмас. Бироқ, аксарият журналистлар зиддиятли-нозик мавзуларни қандай қилиб тўғри ёритишни билмайди ёки хоҳламайдилар. Натижада, кичкина ўзаро тушунмовочилик ёки тортишув, кўпсонли бефарқ ўқувчилар аралашган катта можарога айланиб кетади.
 
Фуқаровий жамиятдаги таранглик, мамлакатда фавкулодда вазиятларнинг пайдо бўлиши, дин, терроризм, экстремизм, оиладаги зўравонлик — буларнинг барчаси нозик масалалар рўйҳатига киради ва журналистдан катта касбий маҳоратни талаб қилади. Бугунги вазиятни таҳлил этар экан, зўравонликка қарши «Не молчи» (Индамай қолма) ҳаракати асосчиси Ирина Матвиенко UzJournal муҳбири билан суҳбатлашиб, нозик мавзуларни ёритишда, биринчи навбатда, изтиробли баҳо беришдан йироқ бўлишни тавсия қилди.

«Хоҳлаймизми йўқми – тортишув ва зиддиятлар бизга деярли ҳар кун учрайдиган воқелик. Аниқ бир муаммога ОАВ ёндошганда, уларнинг вакиллири олдиларида мураккаб, лекин жуда аҳамиятли масала турганини — содир бўлаётган жараённи аниқ тушуниб, ҳар иккала томонга сўзлаш ҳуқуқини таъминлашни доим ёдларида тутишлари керак.

Барча хабар қилинаётган маълумотларни сиз ишонч билан қабул қилишингиз мумкин эмас, мувоззанат сақлаш учун ҳар икки томоннинг фикрини тақдим этиш даркор. Айрим ҳолатларда зиддиятнинг бу ёки у тарафи ОАВ билан ҳамкорлик қилишдан бош тортади. Бундай вазиятда шу фактни мақолада таъкидлаб ўтишдан бошқа илож қолмайди. Лекин, албатта, бундай чора материалнинг бир томонлилигини тузатмайди», — дейди Ирина Матвиенко.
Ўйламасдан отилган сўз, айниқса нозик ва зиддиятли мавзуларда, уқувчиларнинг ўткир реакциясини келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабдан, мақола тайёрлаётганда муаллиф жуда мулойим ва эҳтиёткор бўлиши керак, деб тавсия берди Ирина Матвиенко.

«Шундай вазиятлар ҳам учрайдики, битта зиддият асосида бошқа баҳс, ҳатто жанжал бошланади. Шунинг учун журналистлар нималарни гапираётганларини ва ёзаётганларини, материалларида қандай иборалардан фойдаланаётганликларини кузатишлари, назорат остига олишлари мажбур. Ҳатто тажрибали журналистлар ҳам шундай «касбий қопқонга» тушиб қолишлари мумкин. Менинг тажрибамда шундай воқеа бўлган, бир оилавий зўравонлик тўғрисида ёзганимда унинг жабрийдаси, унинг ҳафа қилган одам муайан дин тарафдори бўлганлигини айтиб ўтган эди, бундан ғазабланган одамлар салбий шарҳлар ёза бошладилар.

Уларга биз бу диннинг барча вакиллирини атайдан зўравончилар сифатида ифодаламоқчи бўлганимиздай туюлган. Албатта, бундай мақсадимиз бўлмаган, лекин, кейинчалик мен турли динлар номларини айтишдан ўзимни тўҳтатдим. Худди шундай, кўп зиддиятларнинг томонларининг миллатларини тилга олинганда ўткир рекция қиладилар», — деб, сўзлаб берди Ирина Матвиенко.

Бундан ташқари, нозик мавзуларни ёритганда, чигал вазиятни ундан кўра мураккаблаштиртириб юбориши мумкин бўлган чегарадан ўтмаслик муҳим. Бунга йўл кўймаслик учун, дойим журналистиканинг тамал тошларидан бири бўлган «Зиён етказма» тамойилини дойим ёдда тутиш лозим.

«Ахборот махсулоти муаллифи, касбий этикани четлаб ўтиб, қалтис баҳо бериб ёҳуд зиддият тўғрисида текширилмаган хабар тарқатиб, қандайдир жараёнга, одамларга зарар етказиши, саросима туғдириши, у еки бу ишнинг амалга ошишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин эканлигини англаши мажбур. Шу сабабдан журалистиканинг асосий қоида ва стандартлари тўғрисида унутмаслик зарур, ва ОАВ ходимининг зиддиятли мавзуларда кенг уқувчи аудитория учун йўл бошловчи бўлиш — асосий вазифаси эканлигини унутмаслик зарур. Бошқа гап билан айтганда — у ўқувчиларга ўзлари вазиятга баҳо бериш ҳуқуқини таъминлаши керак», — маслаҳат беради Ирина Матвиенко.

«Агар, менинг «Не молчи» ижтимоий лойиҳам тўғрисида гапирадиган бўлсак, унинг ишлаш формати мутлақо бошқа. Бизга аноним хабарлар келади, уларнинг муаллифларини билмаймиз, шунинг учун тортишувнинг барча тарафларига сўз беришга ва уларнинг ҳаққонийлигини текширишга имконимиз йўқ. Юборилган хабарлардан исмларни, турар жой номларини, иш жойларини олиб ташлаймиз. Бундай материалларнинг асосий мақсади — шарҳловчилардан кўмак ва ҳамдардлик топиш. Биз кўп йиллар мобайнида беркитилган, камситиш ва айбловлардан қўрқиб, хатто яқинлари билан ўртоқлашилмаган нарсалар тўғрисида сўзлаб бериш имконини берамиз», — деб ҳулоса қилди Ирина Матвиенко.

Элина Рустамова

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.