Қозоғистонда кемамодел спорти буйича 9 та медаль қўлга киритилди
Қозоғистоннинг Караганда шаҳрида кемамодел спорт тури бўйича ўтказилган Ҳамдўстлик кубоги доирасидаги Қозоғистон очиқ қишки чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлишган.
Туркия, Россия, Беларусь,Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон давлатларининг 60 дан ортиқ вакиллари иштирок этган ушбу мусобақаларда спортчилар ўзлари томонидан ясалган кемалар моделларини ва уларнинг сувда ҳаракатланиш имкониятларини намойиш этишган.
“Чемпионатда Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти спортчиларидан иборат Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилишди”, – дейилади хабарда.
Карагандада кечган баҳсларда ақлий ва жисмоний фаолликни намойиш этган спортчилардан Фарҳод Жовлиев, Александр Немержиский, Марат Хакимзанов, Наил Хакимзанов, Шаҳризода Муҳаммадаминова, Дилшод Эшмуродов терма жамоанинг муваффақиятига катта ҳисса қўшишган.
Шарҳлар