Аббосбек Файзуллаевга “Бавария” клуби қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаевга “Бавария” клуби қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарлар юзасидан унинг иш юритувчиси “ProSports Management” компаниясининг Осиё лойиҳалари раҳбари Қаҳҳор Мўминов фикр билдирди, деб ёзади ЎзА.
“Албатта, кўплаб клубларнинг скаутлари Аббосни кузатиб боришмоқда, кўпчилик қизиқиш билдирмоқда. Аммо биз “Бавария”нинг қизиқиши ҳақида ҳеч нарса билмаймиз. Асосийси, ҳозир у бироз дам олиши ва “ЦСКА” сафига қўшилиб, мавсумга тайёргарлик кўриши керак”, – деди Мўминов.
Унинг бу фикрлари эса юқоридаги миш-мишларга чек қўйди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германиянинг “Бавария” клуби скаутлари Аббосбек Файзуллаевнинг ўйинларини кузатиб бораётгани, ушбу клуб унга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Шарҳлар