Бобур Абдухолиқов “Ордабаси” билан расман хайрлашиб, “Насаф” клубига ўтди
Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоаси сафида майдонга тушмаган Бобур Абдухолиқов Қозоғистон Премьер-лигасида ўтган мавсумни чемпион сифатида якунлаган “Ордабаси” клуби билан расман хайрлашди, деб хабар беради ЎзА. У энди Қаршининг “Насаф” клубида фаолиятини давом эттиради.
Нашр эслатишича, Бобур Абдухолиқов “Ордабаси” сафига 2023 йилда қўшилган ва Премьер-лигада 26 та учрашувнинг барчасида иштирок этган эди. Ушбу ўйинларда рақиблар дарвозасини 7 маротаба ишғол қилиб, жамоадошларига тўртта голли пас узатди. Шунингдек, Абдухолиқов Қозоғистон кубогида 7 та учрашувда битта гол урди. Мамлакат Суперкубогида ҳам ўйнади. УЕФА Конференциялар лигасининг саралаш мусобақасида Польшанинг “Легия” жамоасига қарши иккита учрашувда иштирок этди.
“Насаф” Б.Абдухолиқов билан шартнома тузиш билан бир қаторда, ўзининг тарбияланувчиси Шароф Муҳиддиновни жамоага қайтарди. Ярим ҳимоячи клуб билан бир йиллик шартномага имзо чекди.
Шарҳлар