Диёра Келдиёрова – 5 карра “Катта дубулға” турнири ғолиби

Фото: Спорт вазирлиги

Боку “Катта дубулға” мусобақасининг биринчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди. –52 кг вазн тоифасида иштирок этган Диёра Келдиёрова финалда икки карра Олимпия ўйинлари совриндори италиялик Одетте Жуфрида устидан ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги хабар беряпти.

«Қайд этиш жоиз, бу Келдиёрованинг “Катта дубулға” мусобақаларидаги бешинчи олтин медали бўлди. Шунингдек, у жаҳон ва Париж-2024 Олимпиада рейтинги учун 1000 очкони ҳам ўз ҳисобига қўшиб қўймоқда», – дейилади хабарда.

Яна бир аҳамиятли жиҳати, ушбу ғалаба келаси ҳафта Келдиёровани жаҳон рейтинги пешқадамига айлантиради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.