Дзюдо бўйича Грузиядаг ўтаётган “Катта дубулға” турнирида ўзбек спортчилари муваффаққият қозонмоқда

Фото: МОҚ

Узоқ танаффусдан кейин Шарофиддин Болтабоев шоҳсупага қайтди, деб ёзмоқда МОҚ матбуот хизмати.

«Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарофиддин Болтабоев катта танаффусдан кейин яна шоҳсупага кўтарилмоқда. -81 кг вазн тоифасида курашаётган полвонимиз Грузияда ўтаётган “Катта дубулға” турнирининг финалида нейтрал мақомда курашган Тимур Арбузовга имкониятни бой берди ва кумуш медалга сазовор бўлди», – дейилади хабарда.

Қайд этиш жоиз, Болтабоев сўнгги бор 3 йил муқаддам халқаро майдонда финал босқичида курашган эди. Ушбу муваффақият ҳамюртимизга жаҳон ва Париж-2024 Олимпиадаси учун 700 очко тақдим этади, дейилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.