Дзюдочилар жами 6 та медал қўлга киритишди

Фото: Sport vazirligi matbuot xizmati

Дзюдо бўйича ўтказилган “Катта дубулға” турнирда дунёнинг 68 та мамлакатидан 500 нафарга яқин спортчилар иштирок этишган. Бунда ўзбекистонлик спортчилар 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 6 та медалга сазовор бўлиб, Франция ва Япониядан кейин умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллаган

Мусобақа қаҳрамонлари Достон Рўзиев -60 кг ва Музаффарбек Тўрабоев -100 кг тоифада иштироқ этиб олтин медални, -52 кг вазн тоифасида Гулҳаё Жўраева кумуш медални ҳамда Шаҳрам Аҳадов, Обидхон Нўмонов ва Давлат Бобонов бронза медални қўлга киритишган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.