Янги мавсум олдидан “Динамо” Одил Абдумажидовни, “Қизилқум” грузиялик Элгужа Лобжанидзени ўз таркибига қўшиб олди
Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистонда миллий чемпионат старт олади, деб ёзади ЎзА. Янги мавсум олдидан клублар ўз таркибларини турли футболчилар билан тўлдирмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ва “Олимпик” жамоаси ҳимоячиси Одил Абдумажидов янги мавсумни Самарқанднинг “Динамо” клубида ўтказади.
Шунингдек, шу кунларда Туркияда янги мавсумга тайёргарлик олиб бораётган “Қизилқум” жамоаси ўз сафига грузиялик Элгужа Лобжанидзени қўшиб олди.
31 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида 263 та учрашувда майдонга тушиб, рақиб дарвозасига 57 та гол урган.
Улашиш:
Шарҳлар