Эронда дунё курашчилари Ўзбекистон Президенти соврини учун беллашади
11-апрель куни дунёнинг энг кучли курашчилари Эроннинг Эсферайен шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган турнирда иштирок этиш мақсадида йиғилишди.
Халқаро турнир низомига мувофиқ, мусобақада курашчилар -90 ва +90 килограмм вазнда беллашади. Унда ҳар бир давлатдан битта вазнда 2 нафардан спортчи билан иштирок этиши белгиланган.
13-апрелга қадар давом этадиган турнирда ғолиблик шохсупасига кўтарилган полвонлар 3 минг доллар билан тақдирланади. Кумуш медални қўлга киритган курашчилар минг ва бронза медали соҳиблари 500 АҚШ долларига сазовор бўлишади.
Улашиш:
Шарҳлар