Курашчилар Осиё чемпионатини 7 та медал билан якунлади
Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонда ниҳоясига етаётган Осиё чемпионатидаги иштирокини тугатди. -82 кг вазн тоифасида қатнашган курашчи Муҳаммадқодир Расулов бронза медали учун баҳсда ҳиндистонлик Рохит Дахиядан устун келиб, учинчи ўрин соҳибига айланган.
Шу тариқа, спортчилар мусобақада 2 та кумуш ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлишган. Совриндорлар рўйхати қуйидагича:
Кумуш медал:
-86 кг: Жавраил Шапиев (эркин кураш)
-92 кг: Шерзод Поёнов (эркин кураш)
Бронза медал:
-79 кг: Асомиддин Ҳасанов (эркин кураш)
-72 кг: Абдулло Алиев (юнон-рум кураши)
-77 кг: Дониёрхон Набиков (юнон-рум кураши)
-82 кг: Муҳаммадқодир Расулов (юнон-рум кураши)
-87 кг: Раҳимжон Узоқов (юнон-рум кураши)
19-21 апрель кунлари ушбу шаҳарнинг ўзида Париж-2024 лицензион турнири бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам Олимпиада йўлланмалари учун кураш олиб боради.
Шарҳлар