Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксда Кевин Гонсалесни мағлуб этди
АҚШнинг Аризона штатида ташкил этилган бокс оқшомида Ўзбекитсон бокс вакили Муроджон Аҳмадалиев мексикалик Кевин Гонсалесга қарши рингга кўтарилган. Бу ҳақда Ëшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар қилди.
«12 раунд этиб белгиланган жангнинг 6-раундида профессионлал боксчи Муроджон рақибини икки маротаба нокдаун ҳолатига туширади. 8-раундга келиб эса яна бир нокдаун қайд этилди ва Аҳмадалиев босимни давом эттирган. Шундан сўнг, рефери жангни тўхтатиб, техник нокаут қайд этди. Ҳамюртимиз навбатдаги ғалабани ўз ҳисобига ёздириб қўйди», – дейилади хабарда.
Шу тариқа, Муроджон Аҳмадалиев яна камарлар учун даъвогарга айланиб олган.
Улашиш:
Шарҳлар