Навбаҳор Ҳамидова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олди

Фото: olympic.uz

Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Навбаҳор Ҳамидова (-66 кг) Таиландда якунига етаётган Париж-2024 жаҳон лицензион турнирида муваффақиятли қатнашиб, 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақаси иштирокчисига айланди.

Спортчи ҳал қилувчи баҳсда сербиялик Кристина Кулуховадан устун келган.

Шу тариқа, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида 11 нафар спортчи билан қатнашадиган бўлди. Йигитлар тўлиқ таркибда (7 нафар), қизлар эса тарихда илк бор 4 спортчи билан йўлланмага эга чиқди. Бу аёллар жамоаси учун рекорд кўрсаткич саналади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.