Ўзбекистонлик қиличбоз Осиё чемпиони бўлди
Баҳрайннинг Манама шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки олтин медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги ёзмоқда.
«Ўсмир йигитлар ўртасидаги сабля дастурида қатнашган Алпамис Уракбаев қитъа чемпионлигига сазовор бўлди. Ҳамюртимиз финалда жанубий кореялик рақибидан устун келди. Шунингдек, мазкур йўналишда қатнашиб, ярим финалгача етиб борган бошқа бир қиличбозимиз Сардор Абдукаримбеков бронза медали билан тақдирланди», – дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар