Португалияда дзюдо бўйича ўзбекистонлик спортчилар ғолибликка кўтарилишди
Айни вақтда Португалияда дзюдо бўйича Гран-при турнирининг финал баҳслари ўтказилмоқда. Унда ўзбекистонлик спортчилар Диёра Келдиёрова ҳамда Дилшод Баратов дзюдо бўйича Гран-при турнирида олтин медаль соҳиби бўлди, деб ёзмоқда Спорт вазирлиги.
-52 кг вазн тоифасида дзюдочи Диёра Келдиёрава финалда Европа чемпионати совриндори венгриялик Рика Пупп рақиблик қилди ва олтин медални қўлга киритди.
-60 кг вазн тоифасида дзюдочи Дилшод Баратов финалда Панамерика чемпионати совриндори бразилиялик Мишел Августо билан кураш олиб бориб, олтин медални қўлга киритди.
Улашиш:
Шарҳлар