Ўзбекистонлик янги профессионал боксчининг номи WBО рейтингида 7-ўринда
Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) томонидан март ойи учун эълон қилинган янгиланган рейтингда янги ўзбек боксчисининг ҳам исми мавжуд.
“Биринчи ярим енгил вазн тоифасининг боксчиси Муҳаммад Шехов WBО рейтингида 7-ўринда қайд этилди. У профессионал боксдаги фаолияти мобайнида 14 та ғалаба, 4 та нокаут ва 1 та дуранг натижага эришган. Муҳаммад Шехов ўтган йилнинг 16 декабрида Москвада колумбиялик Леонардо Карриллога қарши ўтказган сўнгги жангида ғалабага қозонган эди”, – дейилади хабарда.
Шунингдек, элиминатор жангида ғалаба қозонган Шаҳрам Ғиёсов ярим ўрта вазн тоифаси WBO рейтингида 2-ўринга кўтарилган. У ўтган ойда рейтингнинг 3-поғонасидан жой олган эди. Айни пайтда ушбу вазн чемпиони америкалик Теренс Кроуфорд ҳисобланади. Рейтингнинг биринчи поғонасида NABO камари соҳиби, америкалик Жиовани Сантильян бормоқда.
Улашиш:
Шарҳлар