Шаҳрам Ғиёсов мексикалик Пабло Сезар Канони мағлубиятга учратди
24 февраль куни АҚШда бўлиб ўтган саралаш баҳсида мексикалик Пабло Сезар Кано устидан WBA йўналиши бўйича биринчи рақамли ярим ўрта вазн тоифасидаги Шаҳрам Ғиёсов ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда Allboxing.
29 ёшли ўзбекистонлик боксчи Ғиёсов 34 ёшли мексикаликнинг босим уринишларига ишончли қаршилик кўрсатди. Учинчи раундда у Канони баданига берган зарба билан нокдаун қилишга муваффақ бўлди ва ўн биринчи раунд тугаши биланоқ Кано муваффақиятсиз йиқилиб, тўпиғини жароҳатлаб олди.
Жанг тўхтатилди ва Ғиёсов барча учта карта бўйича 109-99 ҳисобида техник қарор билан ғалаба қозонди.
Улашиш:
Шарҳлар