Ливанда стол теннисчилар 24 та медаль жамғарди

Фото: uza.uz

Ливанда стол тенниси бўйича “WTT Youth Contender” халқаро турнири якунланди. Унда ёш теннисчилар турли йўналишда 9 та олтин, 8 та кумуш ва 7 та бронза жами 24 та медални қўлга киритди.

Мусобақанинг сўнгги кунида 15 ёшгача бўлган ўғил болалар тоифасида Хуршид Aҳмедов олтин медалга сазовор бўлган Ушбу ёшдаги қизлар баҳсида Aружан Камалова мусобақанинг олтин медалини қўлга киритган бўлса Aсель Еркебаева ва Aделина Ҳасанова бронза медали соҳиби бўлишган.

Хабарга кўра, «11 ёшгача бўлган ўғил болалар тоифасида Aмир Шириев олтин, Ҳусен Искандаров эса кумуш медалига, Лочин Aбдухалилов эса турнирнинг бронза медали соҳибига айланган».

Қизлар ўртасида эса Маҳлиё Машарипова мусобақанинг олтин медалини ўзиники қилган. 19 ёшгача бўлган ўғил болалар тоифасида Шоҳрух Искандаров ҳисобига кумуш медаль қўшиб қўйган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.