Ўзбекистонлик синхрон сузувчилар яна учта медални қўлга киритди

Фото: НОК

Филиппинда сув спорти буйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Унда синхрон сузиш тури буйича Ўзбекистон терма жамоаси ёш гуруҳлар ўртасида учта медални қўлга киритди.

Улар орасида битта олтин ва иккита бронза мукофотлари бор.

“Биринчи ўрин жуфтлик Зиёдахон Тошхуджаева ва Анна Вашченкога насиб этган. 12 ёш ва ундан кичик ёш тоифасида Елизавета Касаткина ва Даря Кочнева, шунингдек, 13-15 ёш оралиғидаги Жасмина Қодирова, Сабина Махмудова, Елизавета Афанасевалар бронза медалларини қўлга киритди”, – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.