Тимур Кападзе Осиё кубогидаги кутилаётган уйин ҳақида ўз фикрини айтди
Эртага футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси (ОТЖ) Қатарда ўтаётган У23 Осиё кубогидаги иштирокини бошлаши муносабати билан бугун “Д” гуруҳи жамоаларнинг мураббийлари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе иштирок этди.
“Барча футболчиларимиз соғ-саломат ва биз мусобақага тайёрмиз. Турнирга узоқ тайёргарлик кўрдик. Олдимизга юксак вазифа қўйилган. Бу йўлда бор имкониятимизни ишга соламиз. Бунинг учун футболчиларимизда иқтидор ва маҳорат етарли. Ҳар бир жамоа мусобақани яхши бошлаб олишга ҳаракат қилади. Барча рақибларни ҳурмат қиламиз. Осиё кубогида кучсиз жамоа бўлмайди. Бу биз учун биринчи мусобақа эмас. Йигитларда бу борада катта тажриба бор”, – дейди Тимур Кападзе.
Терма жамоа 17 апрель куни турнирдаги иштирокини Малайзияга қарши баҳс билан бошлайди. “Khalifa International Stadium” аренасида кечадиган баҳс Тошкент вақти билан 18:00 да старт олади ва ўйин “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Шарҳлар