,

Ўзбекистон Таиланд устидан ғалабаға эришди, навбат чорак финалга

Фото: championat.asia

Оcиё кубоги нимчорак финал босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ва Таиланд терма жамоалари ўртасидаги ўйин 30 январь, сешанба, яъни бугун  Ал-Вакра шаҳридаги «Ал-Жануб» стадионида бўлиб ўтган ўйин ўз якунига етди.

Хисоб 2:1.

Ўзбекистон чорак финалда мезбон жамоа Қатарга қарши тўп суради.

Шиддат билан давом этган ўйин, якунланди. Қуйида жараённинг энг қизиқ лаҳзаларини тақдим қилганмиз.

Ўйиннинг 37 -дақиқасида ўзбекистонлик ўйинчи Азизбек Турғунбоев (Диёр Холматов) Таиланд дарвозасини ишғол этган бўлса, 59 -дақиқада Таиланд жамоаси вакили Сарачат Супачок Ўзбекистон дарвозасига жамоанинг ўйиндаги дастлабки голини киритди. Хисоб 1:1. Ўйин давом этмоқда.

65 – дақиқада Аббосбек Файзуллаев Таиланд дарвозасига 2-голни киритиб хисобни 2:1 кўринишига олиб келди. Бу орқали терма жамоамиз ўйиндаги ғалабага бўлган қадамларини мустаҳкамлаб олди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.