Ўзбекистонлик каратечилар БААда ўткан мусобақада фаоллик кўрсатишди

Фото: НОК

БААнинг Фужайра шаҳри мезбонлик қилаётган карате WKF бўйича Ёшлар лигасида Ўзбекистон терма жамоасининг иштироки якунланди. Мусобақада ҳамюртларимиз 3 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза, жами 11 та медалга сазовор бўлишди. Бу ҳақда МОҚ ёзмоқда.

«Турнирнинг якуний кунида Жавоҳир Жаҳонгиров 14 ёшгача бўлган ўсмирлар тоифасида ката дастурида олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, Солижон Соибов (-50 кг) кумите йўналишида шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди», – дейилади хабарда.

Қайд этилишича ушбу натижа орқали спортчилар жаҳон чемпионати йўлланмаси учун қимматли рейтинг очколарини жамғаришган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.