Контент маркировка қилинади, шафқатсизлик ва зўравонлик эса олиб ташланади

Контент маркировка қилинади

Ўзбекистон парламентининг қонунчилик палатаси “Болаларни уларнинг жисмоний ва маънавий ривожланишига салбий таъсир кўрсатадиган ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилди, дея хабар беради “РИА Новости” палата матбуот хизматидаги манбага таянган ҳолда.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан кўриб чиқилганидан сўнг унинг асосий моддалари маъқулланди ва ҳужжат биринчи ўқишда қабул қилинди. Мазкур ҳужжат Сенатга тасдиқлаш учун юборилди, бу ерда у 2015 йил бошида кўриб чиқилади.

«Қонунни ишлаб чиқиш жараёнида болалар учун мавжуд контент ва унинг умумий тарқатилиш бозори таққосланишини ҳисобга олган ҳолда  Россиянинг бу борадаги тажрибаси ўрганилди», — дея қайд этишди Қонунчилик палатасининг матбуот хизматида.
 
Мазкур қонун лойиҳаси ОАВда материалларни нашр этиш учун қатор чекловларни кўзда тутади. Ушбу ҳужжатга мувофиқ ОАВ контенти бир нечта чеклов даражаси бўйича маркировка қилиниши керак, масалан: «6+», «12+», «16+» и «18+». Парламент вакилининг сўзларига кўра, қонун лойиҳасида мактаблар ва бошқа таълим муассасаларида зарарли маълумотга эга дарсликлар ва қўлланмалардан фойдаланишни тақиқлаш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, қонун зўравонлик, шафқатсизлик, гиёҳвандлик ва порнографияни тарғиб қилувчи электрон ўйинлари тарқатилишини ҳам назорат қилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.