Сайлов-2024: Майдонда Байден ва Трамп қолди
Anhor.uz ҳамда Amerika Ovozi телерадиосининг қўшма лойиҳаси, “АҚШда президентлик сайловлари” дастурининг навбатдаги 7-сони тайёрланди. Унда Фурқат Маҳмудхўжаев Тошкентдан ва таниқли журналист Навбаҳор Имамова Вашингтондан Америка бўйлаб кетаётган сайлов кампаниясини муҳокама қилади.
Бу галги дастурда амалдаги АҚШ президенти Жо Байден ва собиқ президент Дональд Трампнинг асосий давогар эканлиги, Демократлар ва Республикачилар партиясидан ҳозирда ягона номзодлар сифатида қаралаётган икки нафар кексайиб қолаётган номзодлар. Бири 80 дан ошган ва иккинчиси 80 га яқинлашаётган сиёсатчилар. Қолаверса, Дональд Трамп устидан кетаётган 90 дан ортиқ суд ишлари ҳақида гаплашамиз.
Шунингдек, Ўзбекистон оммаси АҚШдаги бу жараёнлар хусусида қандай фикрда экани билан танишамиз.
Шарҳлар