«80 га яқинлашган Трамп ва 80 дан ошган Байден», «АҚШда бошқа муносиблар йўқ(ми)?» – Anhor.uz ва Amerika Ovozi телерадиоси муҳокамалари давом этади
Anhor.uz ҳамда Amerika Ovozi телерадиоси ҳамкорликдаги “Сайлов-2024” лойиҳасининг 3-сонини тақдим этади. Фурқат Маҳмудхўжаев ва таниқли журналист, Amerika Ovozi телерадиоси мухбири Навбаҳор Имамова иштирокидаги кўрсатувда АҚШда қизғин паллага кирган жорий йилдаги сайловлар ва сайловолди ташвиқот кампанияларининг ҳаракатлари, марказдаги асосий номзодлар Жо Байден, Дональд Трамп ва бошқаларнинг бу жараёнлардаги “ҳайқириқлари” муҳокама марказида бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу дастур АҚШдаги сайловлар якунлангунига қадар, ҳар ҳафта 1 ёки 2 маротаба тасвирга олинади ва эътиборингизга тақдим этилади. Дастурни ўтказиб юбормаслик учун, Youtube саҳифамизга ва ижтимоий тармоқлардаги бошқа каналларимизга обуна бўлиб қўйишни унутманг. Дастур Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз асосида кенг жамоатчиликга етиб боради.
“Сайлов-2024” лойиҳанинг 1-сонини ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
“Сайлов-2024” лойиҳанинг 2-сонини ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Шарҳлар