АҚШда сайловлар яқин, Навбаҳор Имамова Тошкентда Anhor.uz’га эксклюзив интерьвю берди / Anhor.uz
АҚШда президентликка номзодларнинг ҳаракатлари, Байден “доирадан ташқарида” энди у Ҳаррисни қўллайди, Трампнинг эса “ошиғи олча” бўляптими – Anhor.uz ва Amerika Ovozi муҳокамалари давом этади.
Бу гал суҳбат марказида Камала Ҳаррис ва Доналд Трамп. У АҚШнинг собиқ президенти. Амалдаги Қўшма Штатлар раҳбари Жо Байден эса энди пойгада эмас, у суҳбат марказидан четда қолишни бошлаган. Кўзга кўринган номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлардаги ваъдалари. Вице-президентлар ким ва улар нималарни илгари суришмоқда? Трампнинг сайловолди ташвиқотларидаги устунлиги нимада бўлмоқда каби саволларга аниқ жавобни айни дастуримиздан топасиз.
Anhor.uz ҳамда Amerika Ovozi телерадиоси ҳамкорликдаги “Сайлов-2024” лойиҳанинг 18-сонини тақдим этади. Фурқат Маҳмудхўжаев ва таниқли журналист Навбаҳор Имамова иштирокидаги кўрсатувда АҚШда қизғин паллага кирган жорий йилдаги сайловлар ва “Оқ уй”га илк бора яқинлашаётган аёл номзод кимлигига батафсил ойдинлик киритилади.
Шарҳлар