Бизнес соҳаси “рақамли” инсон ҳуқуқларига қандай риоя қилмоқда
Бизнес томонидан “рақамли” инсон ҳуқуқларига қандай риоя қилинаётгани борасида хусусий компанияларнинг вакиллари ва амалиётчи ҳуқуқшуносларга 2 май куни “Марказий Осиёда рақамли ҳуқуқлар рейтинги” тадқиқотининг тақдимотига бағишланган экспертлар йиғилишида сўзлаб берилди.
Тадқиқот 2022 йилнинг иккинчи ярмида ўтказилган бўлиб, хусусий компаниялар томонидан “рақамли” инсон ҳуқуқларига амал қилинишининг жорий ҳолатини баҳолашга бағишланган. Телекоммуникациялар (ТМ Билайн, ТМ UCELL), молиявий технологиялар (Apelsin иловаси, ҳозир UZUM номига ўзгартирилган) ва электрон тижорат (OLX.UZ) каби соҳалардаги энг оммабоп ва йирик бизнес вакилларининг очиқ манбалардаги ҳужжатлари ўрганилди. Шу билан бирга, мазкур тадқиқот минтақавий хусусиятга эга эканлиги, 4 та давлат: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда юқорида кўрсатилган соҳаларда фаолият юритувчи компанияларнинг ҳужжатлари ўрганилгани қайд этилди.
Тадқиқот давомида раҳбарлик ва ёрдам “Ranking Digital Rights” (RDR) мустақил тадқиқот дастури томонидан таъминланди. 2013 йилдан бери RDR технологияси борасидаги инсон ҳуқуқлари бўйича етакчи корпоратив масъулият соҳасидаги етакчи ташкилот ҳисобланади.
Тадқиқотчиларнинг эътибори қуйидаги саволларга қаратилди:
Хизматларни тақдим этиш шароитларидан фойдаланиш, ижро жараёнлари, аккаунтлар ва контент чекловлари
Ўзбекистонда баҳоланаётган компанияларнинг аксарияти ўз сиёсатини ўзбек ва рус тилларида тақдим этади ва фойдаланувчиларни улардаги ўзгаришлар ҳақида тезкорлик билан хабардор қилади.
Интернетнинг ўчириб қўйилиши ва нол рейтинг амалиёти (фақат телекоммуникация компанияларга нисбатан қўлланилади)
Ўзбекистонда ўрганилган телекоммуникация компаниялари сайтларни фильтрлаш ва ҳатто интернетни тўлиқ ўчириб қўйиш тарихига эга, бироқ уларнинг ҳеч бири ўз стратегияларида ҳукуматнинг интернет ёки хизматларини ўчириб қўйиш ҳақидаги сўровларини қандай кўриб чиқаётганини ошкор этмайди.
Махфийлик сиёсатига кириш, фойдаланувчилик маълумотларини чиқариш, маълумотларни ҳимоя қилиш стандартлари (фойдаланувчилик маълумотларини тўплаш, алмашиш ва сақлаш)
Компанияларнинг ҳеч бири умуман олганда тўпланган шахсий маълумотлар билан нима содир бўлишини (улар қандай қайта ишланади, сақланади) ва фойдаланувчи ўз аккаунтини ёпганидан кейин маълумотлар нима қилинишини ошкор қилмади.
Ҳукумат томонидан фойдаланувчиларнинг маълумотларини ошкор қилиш тўғрисидаги талабларга жавоб бериш жараёни
Кўпгина сиёсатларда мижоз томонидан тақдим этилган шахсий маълумотлар учинчи шахсларга ошкор қилиниши мумкин бўлмаган махфий маълумотлар экани тўғрисида қўшимча шарт мавжуд, фақат Қирғизистон Республикаси қонунчилигида аниқ белгиланган ҳолатлар бундан мустасно. Бундан келиб чиқадики, барча компаниялар фақат суд органларининг эмас, балки давлат органларининг сўровларини ҳам бажаради ва мижозлар ҳақидаги маълумотларни, масалан, фирибгарлик ва терроризмга қарши курашиш учун давлат органларига ошкор қилади.
Танланган кўрсаткичларни баҳолаш учун тадқиқотда ҳар бир компаниянинг тегишли сайтида очиқ бўлган ҳар қандай маълумотлар ҳисобга олинди.
Компаниялар фаолиятининг шаффофлигини ошириш ва фойдаланувчиларнинг рақамли ҳуқуқларига риоя қилишнинг юқори стандартларини ошириш учун олинган маълумотлар ва натижалар асосида тадқиқотчилар веб-хизматлар бўйича қуйидаги умумий тавсияларни тайёрладилар, улар ёрдамида компаниялар ушбу тавсияларга мувофиқ ёки мувофиқ эмасликларини ва қайси жиҳатларни ўзгартириш ёки яхшилаш мумкинлигини мустақил равишда текширишлари мумкин:
- Инсон ҳуқуқларига, хусусан, шахсий ҳаёт дахлсизлиги, сўз ва ахборот эркинлигига бўлган аниқ мажбуриятни эълон қилиш.
- Директорлар кенгашининг, ходимларнинг, айниқса, ижро ва бошқарув даражасидаги таркибини ошкор этиш ва уларнинг компаниялар фаолияти инсон ҳуқуқларига қандай таъсир қилишини назорат қилишдаги ролини белгилаш.
- Йиллик шаффофлик бўйича ҳисоботни эълон қилиш, унда ҳеч бўлмаганда фойдаланувчи маълумотлари бўйича олинган ҳукумат сўровлари сонини, компания қониқтирган сўровлар сонини ва контент ёки аккаунтларни олиб ташлаш бўйича сўровлар сонини очиб бериш.
- Давлат органлари ва жисмоний шахслардан фойдаланувчилар сўровларини кўриб чиқиш тартибини ошкор этиш.
- Фойдаланиларга нисбатан қулай ва тушунарли сиёсат бўйича келишувларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш.
- Махфийлик сиёсати ва Фойдаланувчилик келишувини фойдаланувчиларга уларни топишни осонлаштириш учун компания сайтининг худди шу бўлимида эълон қилиш.
- Махфийлик сиёсати ва Фойдаланувчилик келишуви/хизмат шартларини янада тушунарли қилиш учун яхшилаш.
- Кузатилмаслик танловини тақдим этиш орқали фойдаланувчиларга уларнинг маълумотлари мақсадли рекламада қандай ишлатилишини назорат қилишига рухсат бериш.
- Бош компания ва шўъба корхона ҳолатида, шўъба корхоналар фаолият юритадиган маҳаллий даражада сиёсатни кучайтириш учун бош компаниянинг илғор тажрибаларини қабул қилиш. Мувофиқлик сиёсатига эга бўлиш (Корпоратив ахлоқ кодекси, Коррупцияга қарши сиёсат, Ахлоқий меъёрларнинг бузилиши тўғрисида маълумот тарқатиш сиёсати).
- Фойдаланувчиларга шикоят қилиш жараёнида ёрдам берадиган ишонч телефони/колл-марказларга эга бўлиш.
- Ўзгаришларни кузатишни осонлаштириш учун Махфийлик сиёсати ва Фойдаланувчилик келишувининг барча олдинги версиялари архивини сақлаш.
- Маълумотни батафсил ошкор қилиш: фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш тури ва усули, сақлаш муддати, фойдаланувчи маълумотларини йўқ қилиш тартиби, фойдаланувчиларга шахсий маълумотларининг нусхасини сўраш ва олиш имкониятини тақдим этиш ва сизиб чиқиши факти бўйича фойдаланувчиларни дарҳол хабардор қилиш.
- Фойдаланувчиларни компания маҳсулотлари ёки хизматлари билан боғлиқ киберхавфсизлик хатарларидан қандай ҳимоя қилиш ҳақида ўргатувчи амалий материалларни нашр этиш.
- Компания маълумотларга киришни чеклаш бўйича сўровларни қандай юридик текшириши ҳақида маълумотни ошкор қилиш.
- Агар фойдаланувчи блокланган маълумотларга киришга ҳаракат қилса, компания фойдаланувчига блокировка қилиш сабабларини тақдим этиши керак.
Ушбу тавсиялар амалий хусусиятга эга. Улар компанияларга кўпроқ очиқлик, шаффофлик, фойдаланувчилар хавфсизлиги ва ишончини таъминлашга ёрдам беради ва маълумотларнинг бузилиши ва шубҳали махфийлик амалиётларидан келиб чиқадиган потенциал обрўга оид хавфларни камайтиради. Рақамли маконда инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш билан бирга, онлайн-сервислар сиёсати ва амалиётларини доимий равишда текшириш учун асос яратилиши керак.
Шарҳлар