Бюджет ва болалар: мамлакатнинг айрим ҳудудларида бирортаям янги мактаб ёки боғча қурилмайди

Мальчик в Хиве. Фото: unsplash.com

36 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Ўзбекистонда 2023 йилда 17 748 нафар ўқувчига мўлжалланган бор-йўғи 24 та янги мактаб, 11 610 ўринли 57 та янги болалар боғчаси қурилади. Шу билан бирга, фақат ўтган 2022 йилда мамлакатимизда янги туғилган чақалоқлар сони бир миллиондан сал камни, яъни 932,2 минг нафарни ташкил қилди.

“Бундай суръатлар билан биз ёш авлодни мактаб ва мактабгача таълим билан сифатли таъминлашга қандай эришамиз? – бу тегишли вазирлик учун очиқ савол.

Фуқароларнинг кўпчилиги шошилинч Open Budget (ташаббус бюджети) лойиҳалари учун овоз тўплаётган бир пайтда, мамлакат ҳукумати 2023 йил бошига келиб, 2023 йилда қандай йирик ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш кераклигини мустақил равишда ҳал қилди.

Anhor таҳририяти ҳукуматнинг 2023 йилга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси бўйича режаларини ўрганиб чиқиб, жорий йилда бир қанча вилоятларда бирорта ҳам янги мактаб ёки янги болалар боғчаси қурилмаслигини аниқлади. Шунингдек, кўплаб ҳудудлар бирорта ҳам янги спорт ёки маданият иншоотига эга бўлмайди.

Президентнинг 2022 йил 30 декабрдаги 465-сонли қарори билан 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг асосий параметрлари тасдиқланди. Ушбу эҳтиёжлар учун республика бюджетидан 15,52 триллион сўм миқдорида маблағ ажратиш кўзда тутилган. Таққослаш учун, жорий йилда “Ташаббусли бюджет”га атиги 2 триллион сўм (мамлакатнинг ҳар бир тумани ёки шаҳрига 6 миллиард сўмдан) ажратиш режалаштирилган.

15,52 трлн. сўм миқдорида ажратилган маблағларни қуйидаги эҳтиёжлар учун сарфлаш режалаштирилган:

Ижтимоий соҳани қуриш ва реконструкция қилиш учун умумтаълим мактаблари ва болалар боғчалари, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва бошқа объектлар қурилишига 5 триллион 370 миллиард сўм йўналтириш режалаштирилган:

Ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш учун катта миқдорда маблағлар ажратилаётганига қарамай, уларнинг асосий қисми янгиларини қуришга эмас, балки мавжуд объектларни реконструкция қилишга йўналтирилмоқда. Қолаверса, республиканинг барча вилоятлари ёки шаҳарлари учун бир хил миқдорда 6 миллиард сўмлик маблағ ажратилган Open Budget лойиҳасидан фарқли ўлароқ, ажратилаётган бюджет маблағлари вилоятлар ўртасида нотекис тақсимланганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

2023 йилда нечта янги мактаб қурилади

Давлат ривожланиш режасига кўра, 2023 йилда Андижон, Наманган, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида бирорта ҳам янги мактаб қурилмайди. Республика бўйлаб жами 24 та янги мактаб қуриш ва 214 та мактабни капитал таъмирлаш режалаштирилган.

Янги қурилиш ва эски мактабларни реконструкция қилиш ҳисобига 104 мингга яқин ўқувчилар ўрни яратилади ва мувофиқ ҳолатга келтирилади.

2023 йил учун қурилиши ва реконструкция қилиниши режалаштирилган мактаблар сонини кўрсатувчи жадвал

 

Ҳудуд Янги мактаблар мони Ўқувчи ўринлари сони Реконструкция қилинадиган мактаблар сони Ўқувчи ўринлари сони
1 Қорақалпоғистон Республикаси 3 990 9 3616
2 Тошкент шаҳри 1 1650 7 8457
3 Андижон вил. 0 0 24 9880
4 Бухоро вил. 1 330 12 4268
5 Жиззах вил. 2 2670 10 3090
6 Навоий вил. 1 330 8 3550
7 Наманган вил. 0 0 16 9100
8 Самарқанд вил. 2 2670 32 7530
9 Сурхондарё вил. 2 660 33 7184
10 Сирдарё вил. 0 0 7 2760
11 Тошкент вил. 4 2838 11 6450
12 Фарғона вил. 4 3960 13 6484
13 Хоразм вил. 0 0 11 6151
14 Қашқадарё вил. 4 1650 21 8077
Жами 24 17748 214 86 597

Статистика агентлигининг сайтида эълон қилинган расмий маълумотларга кўра, 2021 йил сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 10 289 та мактаб мавжуд бўлиб, улардаги ўқувчилар сони 6 304 586 нафарни ташкил қилади.

Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлиги 2022 йил сентябрь ҳолатига кўра, унга 10 минг 85 та мактаб қарашини, бу 2021 йилга нисбатан 204 та мактабга кам эканлигини ва бу давлат томонидан ҳар йили янги мактаблар қурилишини ҳисобга олган ҳолдаги маълумотларни эканлигини маълум қилган.

2021 йилдан 2022 йилгача 200 дан ортиқ мактаб қаерга йўқолди? – Бу саволимиз мактаб ва мактабгача таълими вазирлигига.

Жорий 2022-2023 ўқув йилида 702 минг нафар бола биринчи синфга борди, республика бўйича жами мактаб ўқувчилари сони 6 миллион 469 минг 737 нафарни ташкил этди.

Ҳеч кимга сир эмаски, республика мактаблари болалар билан тўлган, уларда бу мактаблар қабул қилиши мумкин бўлганидан ҳам кўпроқ бола ўқийди. Мактабларда болаларнинг ҳаддан ташқари кўплиги таълим сифатига ҳам таъсир қилади.

Мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг декабрь ойида Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида мамлакат мактабларида мавжуд ўқувчилар ўринлари бўйича рақамларни эълон қилган эди:

Шу даврда мактабларда қўшимча 500 минг ўқувчи ўрни яратилди, натижада уларнинг умумий сони 5 миллион 300 мингтани ташкил этди. Айни пайтда яна 1 миллион 200 минг ўқувчи ўрнини яратиш бўйича ишлар жадал суръатларда давом этмоқда”, — деганди ўшанда президент.

Демак, 2023 йилда Ўзбекистонда 6 миллион 500 мингга яқин мактаб ўқувчиси фақат 5 миллион 300 минг кишини қабул қилишга мўлжалланган мактабларда ўқишга мажбур бўлади.

Жорий йилда янги мактаблар қурилиши ва эскиларини реконструкция қилиш ҳисобига 104 мингга яқин ўқувчи ўрни яратилиб, фойдаланишга топширилиши ҳисобга олинса, етишмаётган 1 миллион 200 минг ўқувчи ўрнини тўлдириш учун 12 йил керак бўлади.

2023 йилда нечта болалар боғчаси қурилади

Тасдиқланган чора-тадбирлар режаларига мувофиқ 2023 йилда 11 минг 610 ўринга мўлжалланган 57 та янги мактабгача таълим муассасаси қурилади ва 113 та болалар боғчаси реконструкция қилинади ҳамда 15 минг 120 та ўқувчи ўрини мувофиқ ҳолатга келтирилади.

Сирдарё вилоятида бирорта ҳам янги боғча қурилмайди, Андижон ва Навоий вилоятларида мос равишда 150 ва 180 ўринли биттадан янги боғча қурилади.

Жорий йилда мактабгача таълим муассасаларида янги ва реконструкция қилинадиган ўринларнинг умумий сони атиги 26 730 ўринни ташкил этади.

2023 йил учун қурилиши ва реконструкция қилиниши режалаштирилган боғчалар сони

Ҳудуд Янги боғчалар сони Ўринлар сони Реконструкция қилинадиган боғчалар сони Ўринлар сони
1 Қорақалпоғистон Республикаси 5 660 3 320
2 Тошкент шаҳри 2 1110 6 1140
3 Андижон вил. 1 150 13 1740
4 Бухоро вил. 2 360 7 1030
5 Жиззах вил. 3 420 2 270
6 Навоий вил. 1 180 3 420
7 Наманган вил. 2 720 11 1470
8 Самарқанд вил. 4 660 21 2250
9 Сурхондарё вил. 5 810 16 1920
10 Сирдарё вил. 0 0 3 420
11 Тошкент вил. 9 2040 5 660
12 Фарғона вил. 7 2070 1 180
13 Хоразм вил. 2 480 7 990
14 Қашқадарё вил. 4 1650 21 8077
Жами 57 11 610 113 15120

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистонда 7868 та давлат мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатган. Улардаги жами ўқувчилар ўринлари сони 1 миллион 260 мингтани ташкил этган бўлса, 1 миллион 321 минг нафар бола тарбияланган, бу эса қабул меъёридан 60 мингтага кўп.

2021 йилда давлат ва хусусий мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларнинг умумий сони 1 миллион 779 минг нафарни ташкил этди. 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни давлат ва хусусий мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш 29,4 фоизни, 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни қамраб олиш 62,0 фоизни ташкил этди.

Anhor.uz нашри 7 март куни Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлигига нега ҳудудларда боғча ва мактаблар кам қурилаётгани ҳақида сўров юборганди, бироқ ҳозиргача жавоб олгани йўқ.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.