Инклюзив хавфсизлик: Иқлим ўзгариши қандай қилиб ногиронлиги бор кишиларни эвакуация қилишга бўлган алоҳида ёндашувни талаб қилади
Иқлим ўзгариши бевосита ёки билвосита барча одамларнинг, айниқса ногиронларнинг ҳаёти ва фаолиятига таъсир кўрсатмоқда. Sharoit Plus нодавлат ташкилоти фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатиш контекстида ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларини ўрганди, унда 15 нафар эксперт иштирок этди, уларнинг 65 фоизи ногиронлардир.
Ушбу тадқиқот ногиронликнинг қуйидаги шаклларининг хусусиятларини ўрганиб чиқди: таянч-ҳаракат тизимида муаммолари бўлган одамлар, кўриш қобилияти йўқолган ёки заифлашган одамлар, эшитиш қобилиятини йўқотган одамлар, шунингдек, ментал ва интеллектуал ногиронлиги бор кишилар.
Ногиронлиши бор кишиларни эвакуация қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
Биноларни қуришда инфратузилмани таъминлаш муҳим роль ўйнайди, масалан, ечиб олинадиган деразалар, ихтисослаштирилган юк кўтарувчи қутқарув механизмлари, шунингдек, ахборот таъминоти.
Муҳим масала – бинода ногирон киши яшаши ёки жойлашганлиги ҳақида қутқарувчига қандай маълумот бериш керак. Сўровда қатнашган мутахассисларнинг фикрига кўра, бу бинода ногирон одам борлигини аниқ кўрсатадиган огоҳлантирувчи белгилар тизимига ўхшаш бўлиши мумкин.
Ментал ногиронлиги бор кишиларни эвакуация қилиш учун, бу одамнинг яқинлари ёки яқинлари ишониши мумкин бўлган қариндошлари бўлиши муҳим ҳисобланади.
Кўришида нуқсони бўлган одамни эвакуация қилишда, уни ҳеч қандай ҳолатда итармаслик керак, унга атрофдаги вазиятни тушунтириш, шунингдек, йўлда дуч келган тўсиқлар ҳақида огоҳлантириш лозим.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, фавқулодда вазиятларда эшитиш қобилиятида нуқсонлари бўлган одамларни эвакуация қиладиган мутахассислар камида ўз фаолиятига тегишли асосий имо-ишора тилини билишлари зарур (оддий сўзлар тўплами).
Техник воситалар
Сўровда қатнашган мутахассислар бугунги кунда фавқулодда вазиятларда ногиронлиги бўлган шахслар учун техник воситалар ҳақида етарлича маълумот йўқлигини қайд этади. Шунга қарамасдан, улар қуйидаги эҳтимолий техник воситаларни кўрсатиб ўтишди:
1) Овозли қўллаб-қувватлашга эга фавқулодда вазиятларда хабар берувчи иловани ишлаб чиқиш.
2) Эшитиш қобилияти заиф одамлар яшайдиган уйларда милтилловчи чироқлардан фойдаланиш.
3) Мобил пандуслар ва бошқалар каби мобил қурилмалардан фойдаланиш.
Эвакуациядан кейинги давр ҳам жуда муҳим ҳисобланади – бунинг учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ногиронлик масалаларини тушунадиган ижтимоий ходимларни ишга олиши керак.
Тўсиқсиз муҳит мониторинги
Sharoit Plus нодавлат нотижорат ташкилоти фавқулодда вазиятларда ногиронлиги бўлган шахсларни хавфсиз эвакуация қилиш мақсадида Қорақалпоғистондаги жамоат биноларида қулай муҳитнинг таъминланганлик даражаси бўйича мониторинг ўтказди. Мониторинг натижасида 16 та шифохона ва 6 та таълим муассасаси, жумладан, инклюзив мактаблар ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатлардаги шароитлар ўрганилди. Жорий йилнинг июль-август ойларида Нукус, Қўнғирот, Хўжайли ва Амударё туманларида мониторинг ўтказилди.
Натижаларга кўра, пандусларининг 22,7 фоизи қулай, 22,7 фоизи ноқулай, 54,5 фоизи эса қисман қулай экани аниқланди.
Кириш эшигининг қулайлик даражасига кўра, 22,7 фоиз ҳолларда қулай, 22,7 фоиз ҳолларда ноқулай, 54,5 фоиз ҳолатдарда эса қисман қулай эканлиги маълум бўлди. 45,5% ҳолларда олд эшикнинг кенглиги 1 м ва ундан катта бўлган, бу нормага тўғри келади, 54,5% ҳолларда эса 1 м дан кичик бўлган.
Фақат 18,2% ҳолларда киришда бўсаға бўлмаган; 81,8% ҳолларда ноқулай бўсаға мавжуд бўлган.
40,9% ҳолларда фавқулодда эвакуация схемаси бўлмаган, фақат 59,1% ҳолларда схема мавжуд бўлган.
31,8% ҳолларда биноларда ёнғин сигнализацияси бўлмаган, 27,2% ҳолларда сигнализация мавжуд бўлган, лекин у ишламаган, 40,9% ҳолларда сигнализация ишлаган.
ФВВ ходимлари учун инклюзив ёрдам бўйича тренинглар
Sharoit Plus нодавлат ташкилоти Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда қутқарув хизмати мутахассислари учун тренинг ўтказди, унда 17 киши иштирок этди. Тренинг давомида иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда иқлим ўзгариши натижасида юзага келадиган фавқулодда вазиятларда ногиронлиги бўлган шахсларни эвакуация қилиш билан боғлиқ турли ҳолатлар таҳлил қилинди.
Тренинг давомида иштирокчилар ва тренерлар ўртасида фикрлар зиддиятлари юзага келди. Фавқулодда вазиятларда ногиронларнинг ҳуқуқларини таъминлашда қутқарувчилар ушбу тоифадаги одамлар билан ижтимоий муносабатларга киришадилар. Масалан, кўзи ожиз шахсни эвакуация қилиш жараёнида қутқарувчи ўзини таниб олиши, кейин эса уни қутқариши кераклиги ҳақидаги қоида БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясига тўлиқ мос келади. Аксинча, иштирокчилар қутқариш пайтида бу қоидалар керак эмаслигини, ҳар бир сония муҳимлигини таъкидлашди.
ФВВ ходимлари учун ўқув модули
Sharoit Plus ташкилоти Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари учун “Иқлим ўзгариши натижасида юзага келган табиий офатлар пайтида турли шаклдаги ногиронлиги бор кишиларнинг эҳтиёжларига самарали жавоб бериш” ўқув модулини ишлаб чиқди. У Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 20 нафар ходими учун синовдан ўтказилди ва келгусида уни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик муҳофазаси институти ва Sharoit Plus ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми доирасида амалга оширилади.
Модулнинг мақсади – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг иқлим ўзгариши натижасида юзага келган экстремал об-ҳаво шароитида турли шаклдаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларига жорий муаммоларни вазиятга қараб таҳлил қилиш орқали самарали жавоб бериш бўйича салоҳиятини ва имкониятларини оширишдан иборат бўлди.
Норматив-ҳуқуқий базанинг йўқлиги
Мутахассисларнинг қайд этишича, Ўзбекистонда фавқулодда вазиятларда ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдам кўрсатиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий база ишлаб чиқилмаган. Улар қуйидаги меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлайди:
1) Ўзбекистон Республикасининг “Фавқулодда вазиятларда ногиронларга ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонуни.
2) Фавқулодда вазиятларда ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдам кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш бўйича давлат стратегиясини ишлаб чиқиш.
3) Ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдам кўрсатиш бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари учун йўриқномалар ишлаб чиқиш.
4) Турли шаклдаги ногиронлиги бор кишиларни фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ўргатиш бўйича кўрсатмаларни ишлаб чиқиш.
5) Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сурдо-таржимонларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомни тайёрлаш ва қабул қилиш.
22 август куни Sharoit Plus Тошкент ногиронлар жамоат бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаролик муҳофазаси миллий ҳамкори институти билан ҳамкорликда ташкил этилган форумда шу ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. “Иқлим ўзгаришининг ногиронларга таъсирини юмшатиш” дастури доирасида “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг иқлим ўзгариши шароитларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларига жавоб бериш салоҳиятини ошириш” лойиҳаси, АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) томонидан молиялаштирилади ва Евроосиё Жамғармаси томонидан амалга оширилади.
Дана Опарина
Шарҳлар