Эркинлик ва ижод: Тошкентда андеграунд “квартирник”лар
Тошкентда ижодкорларни бирлаштирган Shovqin Intash квартиралари, яъни мароқли тадбирлар пайдо бўлди. Shovqin лойиҳасининг ҳаммуассиси Шелин Ерходжаева Тошкентда “квартирниклар” қандай пайдо бўлгани ва у ерда нималар содир бўлиши ҳақида гапиради.
“Квартирниклар” ва кечаларни ташкил қилиш ғояси Shovqin Intash жамоасида шу йил ёзда пайдо бўлган. Ғояга кўра, даставвал кичик концертлар ташкиллаштирилиши, турли санъаткорлар олиб келиниши керак эди, лекин жамоа ҳали бунга тайёр эмаслигини тушунди – бу кўп куч, ресурсларни талаб қилди, шунингдек бундай тадбирни ташкил қилиш анча қийинроқ бўлиб чиқди. Улар ҳозирча оддийроқ ишдан бошлашга ва тадбирларни “квартирник” форматида ўтказишга қарор қилишди. Маълум бўлишича, Тошкентда бундай тадбирлар етарли эмасди.
Лойиҳа нисбатан яқинда ишга туширилди – “квартирник” форматидаги биринчи кеча сентябрь ойининг охирида бўлиб ўтди. Ҳозир бу “квартирник” форматидаги кечалар, аммо келажакда бошқа форматларни ҳам синаб кўриш режалаштирилмоқда.
“Эҳтимол, келаси йили Марказий Осиё давлатларидан ажойиб артистларни олиб келишни бошлармиз”, – дейди Shovqin лойиҳасининг ҳаммуассиси Шелин Ерходжаева.
Ғаройиб формат
Биринчи тадбирни ўтказиш учун жамоа 30-40 кишини сиғдира оладиган қандайдир бир ўзбекча муҳитли маконни излади. Улар Masterskaya арт-майдонини таклиф қилишди, улар билан келишишди ва биринчи тадбирни ўтказишди. Бироз фурсатдан сўнг Shovqin Intash лойиҳасига “moc hub”нинг ўзи чиқиб, у ерда тадбирлар ўтказишни таклиф қилди. Moc hub – бу экологик маърузалардан тортиб чуқур фильмларни томоша қилишгача бўлган турли тадбирларга мезбонлик қиладиган ижодий майдон.
“Ҳозир тадбирларни ўша ерда ўтказяпмиз – у ер жуда шинам. 16 декабрь куни биз “moc hub”да навбатдаги тадбиримиз “квартирник” форматида ўтказилади, – дейди Шелин Ерходжаева.
Энг яқин “квартирник” бир нечта маҳаллий мусиқа санъаткорларини тўплайди. Ижродан ташқари ўзбек рассомларининг картиналари ҳам намойиш этилади.
Кўпинча кечалар барларда ёки клубларда кечаси бўлиб ўтади. Ҳамма ҳам жуда кеч чиқишга тайёр эмас, лекин дам олиш кунида бирор жойда дам олишни хоҳлайди одам. Shovqin Intash тадбирлари кечқурун соат 6-7 да бошланиб, 11:00 га яқин тугаши туфайли жамоа кечалари вақтини уйда ўтказишни афзал кўрадиган аудторияни ҳам қамраб олади. Шунингдек, тадбирлар муҳити бар ва клублар муҳитидан фарқ қилади – Shovqin Intash тадбирлари бу самимият, шинамлик, сокинлик ва дўстона муҳит ҳақида.
“Биз ижтимоий тармоқлар ва ОАВ орқали аудиторияни жалб қиламиз. Мен аудиториямизни шундай тасвирлаган бўлардим: янги нарсаларга очиқ, самимий ва қизиқарли ижодкор йигит-қизлар”, – дейди Шелин Ерходжаева.
Учрашувларга кўпинча андеграунд ижрочиларни таклиф қилишади. Лойиҳанинг асосий мақсади ҳам андеграунд артистларга ўзларини ифода этиш имкониятини беришдир. Ҳозирга қадар Nikina, Давид Самобытный, e.v.e, Milavivamus, Данил Исламов, Алексей Поляковлар “квартирник”да қатнашишга улгурди.
“Биз ҳозирча қайси мусиқа жанрлари аудиториямизни қизиқтираётганини аниқ айта олмаймиз, чунки биз бор-йўғи иккита тадбирни ўтказдик, тез орада учинчи тадбир ҳам бўлади. Ҳозир ҳар хил нарсаларни синаб кўряпмиз ва ўзимиз учун хулоса чиқаряпмиз: одамларга нима қизиқ, нима қизиқ эмас ва нималар устида ишлашимиз керак”, – дейди Шелин Ерходжаева.
Дарья Пензова
Шарҳлар