Марказий Осиё, АҚШ ва Хитой қарама-қаршилиги шароитида. Роберт Дейли билан суҳбат
Ҳозир жаҳон сиёсатида янги совуқ уруш борми? Марказий Осиё давлатлари АҚШ ва Хитой ўртасидаги кескинликни камайтириш учун нима қилиши мумкин? АҚШ Хитойнинг глобал хавфсизлик ташаббусига қандай қарамоқда? АҚШнинг Марказий Осиёдаги стратегияси яқин келажакда ўзгарадими? Шу ва бошқа саволларни CABAR.asia нашрига берган эксклюзив интервюсида Хитой ва АҚШ бўйича Вилсон марказининг Киссинжер институти директори Роберт Дейли билан муҳокама қилдик.
Роберт Дейли Хитой ва АҚШ бўйича Вилсон марказининг Киссинжер институтининг директори. У Пекинда америкалик дипломат, Хитой ва Америка раҳбарлари, жумладан, Президент Картер ва Давлат котиби Киссинжер учун таржимон, Жонс Хопкинс, Сиракуза ва Мериленд университетларида Хитой дастурлари директори ва хитой тилидаги «Сезам кўчаси» версиясининг продюсери сифатида ишлаган. Хитой-АҚШ муносабатлари бўйича етакчи билимдон сифатида тан олинган, у Конгресс олдида гувоҳлик берган, ҳар икки мамлакатда маърузалар ўқиган ва асосий оммавий ахборот воситаларига мунтазам равишда таҳлилий мақолалар тақдим этмоқда.
Биринчи савол янги Совуқ уруш деб аталадиган ҳозирги Хитой-Америка қарама-қаршилигига тегишли. Сизнингча, бу янги совуқ уруш ва 20-асрда содир бўлган эски уруш ўртасидаги фарқ нимада? Янги совуқ уруш қай даражада каттароқ иссиқ можарога айланиши мумкин?
Роберт Дейли: Ҳа, менимча, бу янги совуқ уруш. Бироқ, бу бир неча муҳим жиҳатларда эски Совуқ урушга ўхшамайди.
«Аввало, шуни тан олишимиз керакки, илгари дунёда кучлар сиёсий жиҳатдан Варшава шартномаси ва НАТОда, ёки, агар хоҳласангиз, Москва ва АҚШда тўпланган биринчи Совуқ уруш давридагига қараганда бугунги кунда улар (кучлар) анча кенгроқ тарқалган».
Энди ўрта кучга эга мамлакатлар ва ҳатто кичик давлатлар учун ҳам кўпроқ имкониятлар мавжуд. Қисман коммуникацияларнинг глобаллашуви, иқтисодиётнинг глобаллашуви туфайли улар кўпроқ имкониятларга эга. Хабарлар ҳар қачонгидан ҳам эшитилиши ва узатилиши учун мулоқот қилишнинг кўпроқ усуллари мавжуд. Демак, куч фақат Москва, Брюссел, Вашингтон ва Пекинда эмас. Масалан, Бишкекда ҳам, Литвада ҳам куч бор.
Биринчи Совуқ Уруш давридагига қараганда кўп миллатли ташкилотларда кўпроқ куч мавжуд. ННТларда, оммавий ахборот воситаларида, санъатда, ҳатто алоҳида блоггерларда ҳам куч бор. Бугунги дунёда нуфузли овозлар қаердан келишини аниқлаш жуда қийин. Бу яхши. Бу қандайдир буфер. Агар биз АҚШ ва Хитой дунёдаги ягона икки давлат каби гапирадиган бўлсак, биз можарога кетяпмиз, деган хулосадан қочиш қийин.
«Шундай қилиб, кўп томонламалик ва ҳокимиятнинг тарқалиши буюк давлатларни ўзларининг энг ёмон инстинктларидан қутқаради».
Ўйлайманки, совуқ уруш ҳали ҳам ҳар бир минтақа ва мамлакатга турли йўллар билан тарқалади ва уларни тортади. Бу ҳар бир мамлакат ва минтақа учун муҳим дипломатик масала бўлади. Агар сизни томонни танлашга мажбурламаса ҳам, қандай қилиб буюк давлатлар ўртасида мувозанатни сақлайсиз? Уларнинг ўртасида қандай ҳимояланиш керак? Бу энг муҳим дипломатик устуворлик бўлади. Шундай қилиб, бу биринчи совуқ уруш ва иккинчи совуқ уруш ўртасидаги асосий фарқлардан биридир. Яна камида иккитаси бор.
Биринчидан, Биринчи Совуқ Урушдан фарқли ўлароқ, Иккинчи Совуқ Урушда барча буюк давлатлар жиддий трансмиллий муаммоларга дуч келишмоқда. Глобал Ғарб ва Хитой (шунингдек, Россия, Эрон ва кўплаб бошқа давлатлар) ўртасида авж олган совуқ уруш дунёдаги энг катта геостратегик муаммо ҳисобланади. Ушбу даврнинг ўзига хос хусусияти шундаки, бизнинг энг катта геостратегик муаммомиз бизнинг умуман энг катта муаммомиз бўлмаслиги мумкин.
Биз глобал исиш билан боғлиқ муаммоларга ҳам дуч келяпмиз. Ҳатто атиги 10 йил илгари бу назаримиздан четта турган назарий муаммо эди. Энди у кўзимиз олдида гавдаланди. Демак, бизда глобал исиш бор, бизда патогенларнинг глобаллашуви, ғояларнинг глобаллашуви, нотекис ривожланиши муаммоларининг глобаллашуви ва унинг натижасида инсон оқимининг, жиноятчиликнинг глобаллашуви каби муаммолар мавжуд. Эҳтимол, биз дуч келадиган энг катта муаммо янги технологияларнинг пайдо бўлишидир. Сунъий интеллект, квант, нано-, катта маълумотлар, машиналар орқали ўргатиш, генетик тиббиёт, синтетик тиббиёт – бу янги технологияларнинг пайдо бўлиши ва бирлашиши – улар қандай қилиб ўзаро таъсир қилади ва дунёни ўзгартиради? Бу саволга жавобни ҳеч ким билмайди.
Демак, супердавлатлар Совуқ уруш динамикаси билан шуғулланиши керак, бироқ улар трансмиллий муаммолар билан ҳам шуғулланишлари керак бўлади. Бу совуқ урушга қандай таъсир қилади? Бу эса йирик давлатлар ўзаро рақобатига бағишлаши мумкин бўлган эътибор ва ресурсларни камайтиради. Биринчи совуқ уруш даврида биз бундай босимга дуч келмадик.
«Биринчи Совуқ Уруш ва Иккинчи Совуқ Уруш ўртасидаги яна бир фарқ шундаки, Хитой, АҚШ ва Россия жуда катта ички беқарорликка дуч келишмоқда».
Қўшма Штатларда банк тизимидаги такрорий муаммолар, нотекис ривожланиш ва қашшоқлик муаммолари, сиёсий қутбланиш мавжуд. Хитой бир асрлик иқтисодий секинлашувга дуч келмоқда. Демографик инқироз Хитой кутганидан 10 йил олдин содир бўлди. Мамлакат аҳолиси қисқариб, қариб бормоқда, Хитой ҳали ҳам ўртача даромад тузоғида. Хитой қарз, коррупция, ифлосланиш ва халқнинг замонавий умидлари ва уларнинг ленинча сиёсий тизими ўртасидаги тафовутдан азоб чекишда давом этмоқда.
Ички мўртлик туфайли буюк давлатларнинг эътибори чекланган ва геостратегик кураш учун ресурслар чекланган бўлади. Шундай қилиб, биз кўрган асосий фарқлар:
- ҳокимиятнинг тарқалиши ва миллий давлатлар, нодавлат субъектлар ва шахслар фаоллигининг ошиши;
- трансчегаравий масалаларнинг долзарб муаммолари;
- ва асосий ўйинчиларнинг сезиларли ички заифлиги.
Бу омиллар янги совуқ урушни белгилайди.
Марказий Осиё давлатлари иккиламчи санкциялар остига тушиши мумкинми? Агар шундай бўлса, бу Хитой ва мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни кучайтирадими?
Роберт Дейли: АҚШ томонидан иккиламчи санкциялар жорий этиш билан боғлиқ муаммолар доим бўлган. Одатда улар ўз мақсадларига эриша олмайдилар. Улар Қўшма Штатларга нисбатан норозиликни келтириб чиқаради ва глобал тизимларни заифлаштиради, жумладан биз баъзан иккиламчи санкцияларни қўллаш учун ишлатадиган SWIFT каби нарсаларни. Шу боис, агар шундай чора қўлланилиши кўриб чиқилаётган бўлса, АҚШ ҳукуматига Марказий Осиёга нисбатан иккиламчи санкциялар қўлламасликни қатъий тавсия қилган бўлардим. Билишимча, бундай эмас.
Агар Марказий Осиё бевосита можаро иштирокчисига айланса, бу бошқа масала. Аммо Вашингтон бу минтақанинг географияси, тарихи ва манфаатларига жуда сезгир бўлиши керак. Сиз географиянгизни ўзгартира олмайсиз. Сиз Россия, Хитой, Яқин Шарқ, Эрон ва Туркия билан барқарор муносабатларга эга бўлишингиз керак. Ва биз бунга сезгир бўлишимиз керак. Шу боис минтақага нисбатан иккиламчи санкциялар қўллаш аломатларини кўрмаяпман. Агар биз иккиламчи санкцияларни қўлласак, лекин мен бунинг ҳеч қандай аломатини кўрмаяпман, бу минтақани Россия ва Хитойга яқинлаштиради. Аммо ҳозир биз у эрда эмасмиз. Гарчи биз бу минтақани, мумкин, менсимасак ҳам Вашингтон Марказий Осиё давлатларининг қандай ҳолатда эканлигини тушунади.
Сиз ўрта кучли давлатлар ҳақида қизиқарли фикрларни айтиб ўтдингиз. Қандай қилиб ўрта кучли давлатлар АҚШ ва Хитой ўртасидаги кескинликни камайтириши мумкин ва бунда Марказий Осиё давлатлари қандай рол ўйнайди?
Роберт Дейли: Менимча, субъектлик мақомини оширишнинг асосий йўли барча буюк давлатлар билан тенг муносабатда бўлишдир. Агар Марказий Осиё давлатлари АҚШ, Европа, Россия, Хитой ва Яқин Шарқ билан ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда нисбатан яхши муносабатларни ўрнатиш йўлини топа олса, шунда сиз ўз таъсирингизни анча оширасиз.
Бу шуни англатадики, барча ўйинчиларга, шу жумладан АҚШга, шунингдек, Россия ва Хитойга «йўқ» дейишга тайёр бўлиш керак. Бу субъектликнинг моҳиятидир. Агар сиз ҳеч қачон «йўқ» демаслигингизни аниқласангиз, сиз ўз ҳокимиятингизни бериб қўйган бўласиз. Сиз Америка Қўшма Штатлари ва Европага йўқ деб айтадиган нарсаларингиз бўлиши мумкин ва сиз Хитойга йўқ дейсиз, масалан, Глобал тараққиёт ташаббуси, Глобал хавфсизлик ташаббуси ва Глобал цивилизация ташаббусига нисбатан. Барибир уларда ҳали ҳам амалий мазмун йўқ.
Хитойнинг минтақада аниқ манфаатлари бор, шунинг учун улар барибир бу эрга сармоя киритадилар, шундай эмасми? Яна бир бор – барча манфаатлари сизникига тўғри келмайдиган давлатларга йўқ дейиш, сизнинг кучингизни оширишнинг калитидир. Агар Марказий Осиё давлатлари барча йирик давлатлар билан Марказий Осиё давлатлари шартларига кўра анча яхши муносабатда бўла олсалар, улар муроса ва мураккаблик тармоқларини қуришга ёрдам бериши мумкин ва бу тармоқлар тинчликнинг энг катта кафолати бўлиши мумкин.
Сиз Хитойнинг Глобал хавфсизлик ташаббусини ҳам тилга олдингиз. Шу нуқтаи назардан, АҚШ бу ташаббусни қандай баҳолайди? Ва бу концепция Хитойнинг минтақамизнинг минтақавий хавфсизлигидаги ролини кучайтиришга ёрдам берадими?
Роберт Дейли: Биринчидан, глобал хавфсизлик ташаббуси “концепция” эмаслигини тан олайлик. Бу ибора. Концепциялар мазмунга эга. Глобал хавфсизлик, глобал тараққиёт ва глобал хавфсизлик цивилизацияси ташаббуслари жуда кенг, жуда ноаниқ. Улар таклиф қилаётган барча нарсалар – бу ҳеч ким эътироз билдира олмайдиган иборалар.
Мисол учун, Хитой ушбу ташаббуслар орқали бошқа мамлакатлардан суверенитетни барчамиз қўллаб-қувватлашимиз керак деган таклифни «маъқуллаш» ни сўрамоқда. Биз ҳаммамиз мамлакатларимиз цивилизацияларини ҳурмат қилишимиз керак. Хўш, албатта. Буни ҳамма билади. Ҳамма бунга ишонади. Бунда ҳеч бир хитойлик нарса йўқ. Бу янгилик эмас. Бу худди “Америка бутун дунё бўйлаб «Ёқимтой бола» ташаббусини ишга туширмоқчи” деганга ўхшайди. Ҳаммамиз болакайларнинг ёқимтой эканлигига қўшила оламизми? Албатта, лекин нима фойда?
Бу ерда Марказий Осиё учун хавф бор. Хитой бу ноаниқ ташаббусларни таклиф қилмоқда, тўғрими? Кейин эса Марказий Осиё давлатлари: “Албатта, биз сизнинг ташаббусларингизни қўллаб-қувватлаймиз”, дейишади. Нега? Чунки сиз бу ташаббусларни қўллаб-қувватламасангиз, Хитойнинг жаҳли чиқиб, сизни қандайдир тарзда мажбурлашидан қўрқасиз, гарчи бу ташаббусларни маъқуллаш нимани англатишини билмасангиз ҳам. Бу геостратегик шантажнинг бир кўриниши. Сизнингча, бу сизга ҳеч қандай муаммо келтирмайди, лекин шу ерда хавф бор: Хитой бу кенг кўламли нарсаларни таклиф қилмоқда, ШҲТ бошланганда, унинг мазмуни йўқ эди, тўғрими? Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, умумий тақдир ҳамжамияти – Хитой уларни биринчи марта таклиф қилганида бу нарсалар нимани англатишини ҳеч ким билмасди. Глобал тараққиёт, хавфсизлик ва цивилизация ташаббуслари ҳеч нарсани англатмайдигандек кўринади. Аммо агар сиз хитойлик ёзувчиларнинг таҳлилини ўқисангиз, Хитой янги муқобил глобал тартибнинг асоси сифатида илгари сурмоқчи бўлган ушбу жуда ноаниқ нарсаларни режалаштирмоқда. Ҳозир ноаниқ бўлса ҳам, тасдиқланганидан кейин улар кўпроқ мазмун қўшади. Бу аста-секин содир бўлади.
Ва бу чуқурроқ ва чуқурроқ бўлган сари, бундан қутулишингиз тобора қийинроқ бўлади, чунки сиз мажбурланишингиздан янада кўпроқ қўрқасиз. Бу тез орада содир бўлиши мумкин. Бу содир бўлганда, сиз глобал Ғарб томонидан Хитой ва Россия билан бирга, чизиқнинг нариги томонида, Ғарбга оппозиция сифатида қабул қилинасиз, гарчи сиз буни ният қилмаган бўлсангиз ҳам. Бу Совуқ уруши контексти қиладиган нарса.
Марказий Осиё давлатлари Хитой ташаббусларини маъқуллаганида бундай натижага эришишни истамайди. Уларда Америка ва Ғарбга чуқур қизиқиш мавжуд. Шунинг учун Марказий Осиё давлатлари ҳозир “йўқ” дейишлари муҳим деб ўйлайман. Хитойни ҳақорат қилиш шарт эмас. Сиз шундай дейишингиз мумкин: “Оҳ, сизнинг бу глобал ташаббусларингиз жуда қизиқарли. Бу саволларни кўтарганингиз учун ташаккур. Биз ушбу таклифларни ўрганамиз ва тайёр бўлганимизда сиз билан боғланамиз. Бизга қўнғироқ қилманг, биз тайёр бўлганимизда сизга ўзимиз қўнғироқ қиламиз”. Сиз аллақачон «Бир белбоғ – бир йўл» ташаббусининг бир қисмисиз. Сиз Хитой билан ишлайсиз. Ажойиб. Лекин сиз «йўқ» дейишда машқ қилишингиз керак ва очиғини айтганда, сиз Хитойга «йўқ»ни эшитиш амалиётини беришингиз керак. Бу ҳатто Совуқ уруш шароитида ҳам ҳаракатланиш кўламини кенгайтиришнинг йўлидир.
Бу эса Марказий Осиё учун бетарафликни сақлаб қолиш янада қийинлашишини англатадими? Украина атрофидаги позицияларида бетарафлик ва умуман бетарафлик?
Роберт Дейли: Яна бир бор, Вашингтон кўп векторли дипломатияни тушунади. Ва шубҳасиз, бу муросага келиш ва мувозанатни қамраб олади. Мен Марказий Осиёга янги келганман. Ҳеч нарсани билмаган, минтақага келиб, ўзини билгандек кўрсатувчи такаббур америкаликдан ёмонроқ нарса йўқ. Мен сизга ўз таассуротларим ҳақида гапиряпман, лекин мен хато қилган бўлишим мумкин. Айтганимдек, агар сиз бетараф бўлсангиз, синов шундан иборатки, сиз қачондир йўқ дея оласизми? Агар сиз ҳеч қачон йўқ демасангиз, бу нимани англатади? Сиз ҳақиқатан ҳам сизнинг таъсирингизни, мустақиллигингизни, бетарафлигингизни сақлайдиган кўп векторли бетарафликни қўллаб-қувватлаяпсизми?
Хабарингиз бор, Хитойнинг “Бир белбоғ – бир йўл” ташаббуси ва Хитой инфратузилма лойиҳалари минтақамизни ўзгартириб юборди ва яқин кунларда “Хитой-Ўзбекистон-Қирғизистон” темир йўли қурилиши бошланиши эълон қилинди. Сизнингча, бу лойиҳа минтақамизни қандай ўзгартиради?
Роберт Дейли: Мен бу саволга жавоб беришга қодир эмасман. Мен алоқанинг қандай фойда келтиришини билиб айтишим учун минтақани яхши билмайман. Аммо уланишнинг афзалликлари катта бўлиши мумкин ва биз «Бир белбоғ – бир йўл» ташаббусининг ҳар бир лойиҳасини ёмон деб билишимиз керак эмас. Шундай қилиб, агар Хитой реал алоқани таъминлайдиган сармояларни киритса ва бу молиялаштирилиши мумкин бўлган лойиҳалар бўлса, сизнинг иқтисодиётингизни ривожлантирса, сиз Хитойга кредитларни тўлашингиз мумкин бўлса ва бу лойиҳалар синчковлик билан амалга оширилса ва тўғри экологик экспертиза қилинса, ва агар сиз меҳнат ҳуқуқларини ҳурмат қилсангиз ва бу ишга Қирғизистон ва Ўзбекистон компанияларини жалб қилсангиз, бу яхши. Бундай ҳолда, Хитойга миннатдорчилик билдириш ва табриклаш керак. Хитой глобал жамоат неъматларини таъминлай олади. Агар Қирғизистон ва Ўзбекистон халқи тўғри сабабларга кўра ушбу лойиҳани қўллаб-қувватласа ва у яхши амалга оширилса, унда бу яхши.
Ва охирги савол АҚШнинг Марказий Осиёдаги стратегиясига тааллуқлидир. Сиз жаҳон тартибидаги янги динамика ва халқаро муносабатлар тизими ҳақида ҳам гапирдингиз. Сизнингча, АҚШнинг Марказий Осиёдаги стратегияси қандайдир тарзда ўзгариб бормоқдами?
Роберт Дейли: АҚШнинг Марказий Осиёдаги сиёсатига нисбатан бир қанча танқидий изоҳлар бор. Биринчиси, тарихан биз минтақага етарлича эътибор бермаяпмиз. Иккинчи танқид шуки, сўнгги бир неча ўн йилликларда биз Марказий Осиёга Афғонистон объективи билан қарашга мойил бўлганмиз ва Америка Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиб кетганидан сўнг минтақага қизиқишимиз йўқолган.
Сизга шуни айта оламанки, Вашингтоннинг минтақага қизиқиши ортиб бормоқда ва у янги совуқ уруш шароитида кучаймоқда, гарчи Вашингтон бу иборани ишлатмаса ҳам. Вашингтон буюк давлатларнинг янги рақобати ҳақида гапирмоқда.
Олмаотада, Тошкентда ва бу ерда, Бишкекда одамлар билан учрашганимдан кейин ўзимни ҳис қилганим шундай:
«АҚШ Россия билан хавфсизлик соҳасида ёки Хитой билан иқтисодий соҳада бевосита рақобатлашиши мумкин эмас».
Улар яқинлик ва тарихий боғланишнинг улкан афзалликларига эга, Хитой эса минтақада Қўшма Штатлар тенглаша олмайдиган улкан иқтисодий салоҳиятга эга. Аммо менимча, биз муҳим рол ўйнашимиз мумкин бўлган битта соҳа бор: таълим ва ўқитиш. Бизда дунёдаги энг яхши университетлар мавжуд. Буни Марказий Осиё аҳолиси билади. Биз институтлар қуриш ва Марказий Осиёликларга стипендиялар бериш орқали барча поғонадаги академик ҳамкорлигимизни мустаҳкамлашимиз керак. Биз давлат бошқаруви, қонун устуворлиги ва ҳуқуқшунослик каби соҳаларда кадрлар тайёрлашни кенгайтиришимиз керак. Булар Россия ва Хитой АҚШ билан рақобатлаша олмайдиган соҳалардир.
Шарҳлар