Нега Ногиронлиги бор шахсларнинг ишлари бўйича идоралараро кенгаш паритет тамойили асосида ишламаяпти

Вазирлар Маҳкамаси 29 апрель куни Ногиронлиги бор шахсларнинг ишлари бўйича идоралараро кенгаши фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади. Кенгаш таркибига ногиронли бор шахсларнинг фақат битта нодавлат нотижорат ташкилоти кирган, қолган 15 та аъзо – давлат органлари. Шу тарзда паритет тамойилига риоя қилинмаяпти, Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияда эса “Биз ҳақимизда бизсиз ҳеч нима” дейилган. Ана шулар ҳақида Ўзбекистон ногиронлар уюшмасининг аъзоси Фарҳод Абдураҳмонов билан “Ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг шериклиги” мавзусидаги конференцияда суҳбатлашдик.
 
– Ногиронлиги бор шахсларнинг ишлари бўйича идоралараро кенгаш қандай тузилди, нега Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция бундай орган тузилишини кўзда тутади?
 

Фотосуратда: Фарҳод Абдураҳмонов

– Келгусида биз Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни имплементациялашимиз учун Уюшма раиси Ойбек Исоқов кенгаш тўғриисдаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда қатнашди. У қарор ҳеч бўлмаганда мамлакат уни ратификация қилмаган бир пайтда Конвенцияда белгиланган функцияларни бажариши учун ушбу лойиҳани иложи борича Конвенцияга яқинлаштирди. Узоқ кечган муҳокамалар, консультациялардан кейин ва хақларо ташкилотларнинг хулосалари олинганидан сўнг биз ўзимиза таклиф қилган қонун лойиҳасининг 60% ни ёқлашга муваффақ бўлдик.  

Идоралараро кенгаш ногиронлиги бор кишиларга тааллуқли барча масалалар бўйича, шу ужмладан Конвенцияда кўрсатилган масалалар бўйича ҳам, давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради. Вазифа – ушбу орган паритетлик ассоларида, яъни 50% ННТ ва 50% давлат органлари бўлишини кўзда тутган ҳолда фаолият кўрсатиши эди.
 
Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияда иккита, яъни мувофиқлаштирувчи (унинг функцияларини Идоралараро кенгаш бажармоқда) ва мустақил орган ташкил қилиниши кераклиги ёзилган. Мустақил орган ногиронлиги бор кишиларнинг аҳволини мониторинг қилиш ва БМТга муқобил маърузаларни юбориш билан шуғулланиши лозим эди.
 
Кенгаш ҳақидаги Низомда, “Ногиронлиги бор шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунда (15-модда) кенгаш таркибига ногиронларнинг битта эмас, балки бир нечта жамоат ташкилотлари кириши керак. Энг асосийси – биз Уюшма номидан кенгаш ҳақидаги қонну лойиҳасини имзоладик, лойиҳада таркибни кўрсатганмиз, унга ногиронли бор шахсларнинг бешта нодавлат нотижорат ташкилоти киритилган эди.
 

Кенгаш таркиби
 

Ногиронлар уюшмасининг аъзоси томонидан имзоланган ҳужжат

Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг директори ва депутатлар ушбу қонну ҳужжатида кенгаш функциялари ва жавобгарлигини ёзмаслигимизга ишонтиришди. Ушбу масалалар белгиланадиган яна бир норматив ҳужжатни яратиш кўзда тутилганди.Бунга қаттиқ қаршилик кўрсатган бўлсак ҳам, биз бунга рози бўлдик. Қарор лойиҳаси пайдо бўлганида, унда 16 та кенгаш аъзоси орасида фақат битта ННТ  кўрсатилган эди. Бу Ўзбекистон ногиронлар уюшмаси.

– Бу ташкилот ногиронлиги бор барча кишиларнинг манфаатларини тақдим эта олмайди – тўғри тушундимми?
 
– Қонун лойиҳаси пайдо бўлган пайтда қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида кўплаб фикр-мулоҳазалар ва таклифлар бўлди. Нега фақат битта ННТ? Ахир у кросс-ногиронлар учун ҳисобланмайди-ку, яъни барча турдаги ногиронликни бирлаштирмайди, ногиронлиги бор ҳамма кишиларнинг манфаатларини ифодаламайди. Ментал ногиронликка эга одамлар, ногиронлиги бор болалар, Чернобил АЭСдаги авария оқибатларини бартараф этган кишилар, ногиронлиги бор спортчилар, кўзи ожиз кишилар ва бошқалар бор. Бу жамоат ташкилоти ушбу муаммоларнинг ҳаммасини қамраб ололмайди, энг асосийси эса унга ҳеч ким бундай ваколатларни бермаган.
 
Биз Ногиронлар жамиятига қарши эмасмиз, шунчаки у ногиронлиги бор барча кишиларнинг манфаатларини ифодалай олмайди. Биз кенгаш таркибини катталаштириш ҳақида гапиряпмиз. Иккинчидан, аъзолар сони ошганидан ҳеч ким ютқазмайди. Ахир бу фаолият жамоатчилик асосларида олиб борилади. Бунинг устига ҳукумат ногиронлиги бор кишиларнинг муаммолари ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлади. Учинчидан, бир ННТ сукут сақлашга мажбурлаш – бу бир нарса, олтита ННТ суекут сақлашга мажбурлаш – бошқа иш. ННТлар таркибнинг учдан бир қисмини ташкил қила қолсин, шунда ушбу учдан бир қисмда ногиронлиги бор кишиларга зарарли бўлган масалаларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқи бўлади. ННТларга вето ҳуқуқини қўйиш имкониятини тақдим этиш ҳам мумкин. 

Қарор чоп этилганида, биз Ногиронлиги бор шахсларнинг ишлари бўйича идоралараро кенгаш таркибини кўрдик ва кенгаш ишламайди деган битта хулосага келдик. Чунки унда ушбу кенгаш зарур бўлган кишилар, яъни бенефициарлар билан тескари алоқа йўқ.

Нега бу содир бўляпти, деб ўйлайсиз? Нега кенгаш таркибига ногиронлиги бор шахсларнинг фақат битта нодавлат нотижорат ташкилоти киритилди?

– Кенгаш ҳақидаги қарорга кўра, унинг таркибига ногиронларнинг жамоат ташкилотлари кириши керак, яъни улар кўп бўлиши лозим. Бу ерда кенгаш фаолияти ҳақидаги низомнинг ўзи бузиляпти.
 
Агар муҳокама порталида қонун лойиҳасининг муҳокамасини очсак, унда Ногиронлар уюшмасининг таклифларини ҳам кўрасиз, у ерда биз ушбу масала бўйича ўз тавсияларимизни берганмиз. Порталдан бизнинг таклифларимиз қабул қилингани ва инобатга олиниши ҳақида жавоб ҳам олганмиз. Хўш, улар қаерда инобатга олинибди? 

Ҳукуматдагилар турли тоифадаги ногиронларнинг муаммолари эшитилишидан қўрқяпти, деб тахмин қилиш мумкин. Турли ННТларни кенгаш таркибига киритишга нима халақит беряпти? Нимадан қўрқишяпти ва ногиронлиги бор шахсларнинг ННТларини нима мақсадда четлатишмоқда? Ёки мақсад – кенгаш деклатив бўлиши ва амалда ишламаслигидан иборатми? Агар мақсад шундан иборат бўлса, унда нега ногиронлиги бор шахсларнинг ННТлари кенгаш таркибига киритилмаётганини тушуниш мумкин.  

Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг шиори – “Биз ҳақимизда бизсиз ҳеч нима”. Ушбу шиор таянч-ҳаракат аппарати касалликларига эга кишиларнинг фақат битта Ногиронлар жамияти кирган Идоралараро кенгашда қандай бажарилмоқда?  

Вазирлар Маҳкамаси Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги тайёрлаган қарорни имзолади. Ногиронлар уюшмаси кенгаш фаолияти бўйича таклифларни берди, Агентлик ушбу таклифларга рози бўлди. Нега энди, охир-оқибатда, биз билан мувофиқлаштирилмаган лойиҳа ўтиб, биз билан мувофиқлаштирилган лойиҳа ўтмади?  Ушбу саволни Агентлик директорига берганимизда у ўзи ҳам буни тушунмаётганини айтди. Ҳолбуки Агентлик ушбу қонун лойиҳасининг муаллифи ҳисобланади.
 
– Ўзбекистон Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификацияламоқда. Сенатда ратификациялаш ҳақидаги қонун лойиҳасини ўқиш ишлари қандай илгари сурилмоқда?
 
– Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасини учта ўқишда кичикроқ қўшимча изоҳ билан қонун лойиҳасини қабул қилди. агар депутатлар бизни тингловларга таклиф қилмаган бўлса, Сенат ҳар доим ўз йиғилишларига чақиради.  Бу юқори палата фаолияти учун катта плюс.

Конвенция  уни амалга ошириш ишларида мамлакатлар учун вақтинчалик истиснолар қилади, чунки мамлакатдаги биноларнинг 85% жисмонан имконсиз бўлган бир пайтда Конвенция каби улкан нарсани кўтариш жуда қийин.
 
Биз Конвенцияни ратификациялаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи марта тайёрлаётганимизда, 15 та истисно бор эди, ўшанда бутун Конвенция ҳужжатини чиқариб ташлашмоқчи эди. Қонунчилик палатаси билан ишлаш муаммоси шундаки, унинг фаолияти Сенатдаги сингари шаффоф эмас. Шу боис биз қандай истисно қилинганини кўрганимиз йўқ ва қандай истисно қилинганини билмаймиз.

Дана Опарина

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.