«Абдулла Қодирий» ва «Дўстлик» боғларини реконструкция қилиш учун нега айнан хориж капитали иштирокидаги қўшма корхона танланди

Фото: Anhor.uz / Бобур Каримов

Ҳудудлардаги маданият ва истироҳат боғлари одамлар учун қулай, табиати гўзал ва дам олиш учун барча имкониятларга эга бўлиши лозим. Ана шу мақсадда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўз қарори билан «Абдулла Қодирий» ва «Дўстлик» боғларини реконструкция қилиш бошланганини эълон қилди. Иккала боғ ҳам энг замонавий тенологиялар ёрдамида тўлиқ реконструкция қилинади ва «Сити-формат»нинг намунавий рекреация зоналарига айланади. Боғлар барча ташриф буюрувчилар учун бепул бўлиб қолиши, яшил майдонлар, сув ҳавзалари ва овқатланиш ҳудудларига эътибор қаратган ҳолда оилавий дам олишга йўналтирилган бўлади.

Пойтахт ҳокимлиги қарорига кўра, Абдулла Қодирий номидаги ва Дўстлик боғлари BMP Smart Decision Management Ўзбекистон-Сингапур қўшма коронасига 49 йил муддатга, ҳар бир истироҳат боғига камида 10 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан ижарага берилади. Авалроқ, худди шу компания боғ секторидаги давлат-усусий шерикликнинг энг муваффақиятли намуналаридан бирига айланган Ғофур Ғулом боғини реконструкция қилган эди. Юқоридаги боғлар, у ерда амалга оширилиши режа қилинаётган ишлар билан таништириш мақсадида Оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналистлар, блогерлар ва кенг жамоатчилик вакиллари учун боғлар ҳудудида пресс тур ташкил этилди.

Фото: Anhor.uz / Бобур Каримов

«Ишончимиз комилки, Тошкент аҳолиси янгиланган боғлардан баҳраманд бўлишади. Ва, энг муҳими, ушбу лойиҳаларга шаҳар бюджетидан бир сўм ҳам сарфланмайди. Боғларни тайёрлаш чоғида компания аҳоли ва жамоатчилик фикрларини инобатга олади», – деди пресс тур давомида пойтахт ҳокими ўринбосари Фурқат Маҳмудхўжаев.

Абдулла Қодирий номидаги боғнинг ҳолати узоқ вагдан бери Тошкент аҳолиси, матбуот ва жамоатчиликнинг адолатли шикоятларига сабаб бўлиб келаётганди. «Дўстлик боғи» эса ўз салоҳиятини тўлиқ англамай, ярим куч билан ишлаётгани одамларни бу ҳудудларда кам дам олиш мақсадида ташриф буюраётгани сабаб шаҳар ҳокимлиги томонидан, Ғофур Ғулом боғидаги сифатли ишларни инобатга олган ҳолда, BMP Smart Decision Management компаниясини такроран ушбу икки боғга жалб гилишга қарор қилингани билдирилди.

Фото: Anhor.uz / Бобур Каримов

Фото: Anhor.uz / Бобур Каримов

Фото: Anhor.uz / Бобур Каримов

Пресс тур давомида журналист ва блогерларга ушбу боғларда қандай ишлар амалга оширилиши, келгусида боғ ҳудудлари қандай қиёфа касб этиши тўғрисида обеькт пасспортлари ҳам тақдим қилиниб, пудратчи компания ҳодимлари томонидан тўлиқ маълумотлар берилди.

Фото: Anhor.uz / Бобур Каримов

«Биз, эски шаҳар аҳолиси оилавий бўлиб келадиган, замонавий шаҳар боғини яратмоқчимиз, шунингдек, уни Чорсу бозори билан битта сайёҳлик кластерига бирлаштирмоқчимиз. Ҳозир шаҳарда бир вақтнинг ўзида барча миллий таомларни замонавий формада тановул қилиб кўришингиз мумкин бўлган жой йўқ. Ушбу майдон янги боғ учун диқгатга сазовор жойларнинг асосий нуқтасига айланади.
Ҳозир қурувчи компаниялар томонидан доимий эгаллаб олиш ва рейдерликка дучор бўлган боғ ҳудудини ҳимоя қилишга катта эътибор қаратишни режалаштирмоқдамиз.
Майдоннинг бир квадрат метри ҳам бизнинг назоратимиз остида, қурилиш учун берилмайди. Биз буни Ғофур Ғулом боғида исботладик, авалига у ерда ҳам жамоатчилик хавотир билдирганди” – дейди лойиҳа раҳбари, BMP Smart Decision Management директори Отабек Мирзажонов.

Фото: Anhor.uz / Бобур Каримов

Фото: Anhor.uz / Бобур Каримов

Фото: Anhor.uz / Бобур Каримов

Фото: Anhor.uz / Бобур Каримов

Ҳозирда боғ ҳудудида қурувчи компаниялар томонидан доимий эгаллаб олиш ва рейдерликка дучор бўлган боғнинг қатор ҳудудларини ҳимоя гилишга катта эътибор қаратиш, жойларни боғлар ҳудудига қайтариш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Anhor.uz ҳар иккала боғларда олиб бориладиган ишларни доимий кузатади ва материаллар тайёрлашда давом этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.