Пойтахтдаги жамоат транспортининг имтиёзлари ва нархларидаги чегирмалар

Фото: Тошшахартрансхизмат

Жамоат транспортларида фойдаланувчилар учун имтиёзлар талайгина. Уни янада яқиндан ўрганиш учун Anhor.uz эксперимент ўтказди. Унга кўра, Ҳамид Олимжон метро бекатидан Чилонзор бекатига қадар 8.33 кмлик масофани “Yandex тахи” орқали босиб ўтдик. Бунинг учун биз ўртача 20-25 дақиқа вақт ва комфорт хизматдан фойдаланганимиз учун 31 минг сўм маблағ сарф қилдик. Жамоат транспортида эса шунча масофани махсус йўлаклар орқали 30 дақиқадан зиёд вақт ичида босиб ўтиб пластик орқали тўлов қилганлигимиз учун 1 700 сўм харажат қилдик холос. Агарда енгил автомобил хизматидан фойдаланган маблағимизга яна 5 минг сўм қўшганимизда жамоат транспортларидан лимитсиз фойдаланиш учун 36 мингга 5 кунлик тариф сотиб олган бўлар эдик. Бу эса олдиндаги беш кун давомида чекланмаган ҳисобда жамоат транспортидан фойдаланиш имконини беради дегани. Аслида жамоат транспортларининг ўзига хослиги ҳам шундай. Йўловчиларнинг ўз манзилига тез, осон, арзон ва хавфсиз етиб боришларини таъминлаш билан бирга уларга тўловларда имтиёз ва енгилликлар яратиш. Хабарингиз бор, авваллари 3-5-15-20 ва 30 кунлик лимитсиз транспорт карта тарифлари мавжуд бўлган бўлса, бугунга келиб 1-10 кунлик ҳамда 3-6 ва 12 ойлик лимитсиз транспорт картаси учун махсус тарифлари мавжуд. Сиз уларга исталган вақтда уланиб, белгиланган муддат ичида чекланмаган ҳисобда саёҳатларни амалга ошириш имконига эга бўласиз.

Бу лимитсиз тарифларга обуна бўлиш суммаси қандай ҳисоб-китоб қилинади деган саволлар туғилиши табиий.

Айтайлик, сиз бир кунда ишга, ўқишга, дўстлар билан дам олиш ёки йўналишларни алмаштириш ҳисобига тахминан 6 маротаба жамоат транспортларидан фойдаланасиз. Бир кунига нақд пул ҳисобида 12 минг, пластик орқали тўлаганингизда 10 200 сўмни ташкил қилади, йўл ҳаққи. Албатта имтиёзларни ҳисобга олмаганда. Бу рақамларни бир ойга кўпайтирганимизда 360 (2000 минг сўм)  минг нақд пулда, 306 (1700 сўм) минг пластикдан тўловлар амалга оширишга тўғри келади ва олдиндан тўлов қилганлигингиз учун сизга 23 % чегирма тақдим этилади.

Бу орқали эса бир ой давомида жамоат транспортларидан эркин, чекланмаган ҳолда фойдаланиш имконига эга бўласиз. Энди юқорида енгил автомобилдаги 8 кмдан зиёд масофага бориш учун сарфлаган маблағимизни бир ойлик ҳаракатларга ҳисобласак, катта рақамларга қарши келишимиз аниқ.

Кўчаларда автобусдан фойдаланар экансиз йўналишларнинг масофасига қараб катта-кичик жамоат транспортларига кўзингиз тушади. Таъкидлаш керакки, уларнинг нақд 1000 таси ўтган 2023-йили янгидан олиб келинган бўлиб, ҳар бир ўриндиқ учун алоҳида совиткичлар, ногиронлар учун махсус жойлар, электрон тўлов тизими хуллас барча шароитлар яратилган. Янгидан ишга тушган автобусларнинг 300 таси электробуслар. 200 таси “Кинг Лонг” русумли катта сиғимга эга автобуслар бўлса, яна 500 таси газ ёқилғиси билан ҳаракатланадиган транспортларни ташкил қилади. Демакки, шаҳарда ҳаракатланаётган 60 фоиздан кўп автобуслар янги ва йўловчиларга намунали хизмат кўрсатиб келмоқда.

Тажрибаларимиз давомида биз ҳам мавжуд имтиёзлардан фойдаланишга қарор қилдик. Аввалига “Низомий” бекатидан 18 рақамли автобусга миниб, “Новза” метро бекатига қадар бордик ва пластик орқали 1 700 сўм тўлов қилдик. Ундан кейин метрога тушиб, Ҳамид Олимжон Метро бекатига қадар имтиёздан фойдаланиб 1100 сўмга етиб олдик. Кейинги манзилимиз “Олой” бозори бўлди. Бу ерга автобус орқали атига 700 сўмга етиб келдик. Экспериментни якунлаш учун охирги бепул хизматдан фойдаланишимиз керак эди. Шунинг учун худди шу автобусда ортга Ҳамид Олимжон метроси томонга қайтдик ва бир соат ичида 4-маротаба жамоат транспортидан фойдаланганимиз учун бунисида биздан йўл ҳаққи олишмади.

Умуман олганда жамоат транспортларидан фойдаланиш самарадорлигига эътибор қаратадиган бўлсак, ўтган 2023-йилдаги аҳолини жамоат транспортларига қамраб олиш кўрсатгичи амалга оширилган ишлар, ташкил қилинган имтиёз ва қулайлик натижасида бугун 21 % дан 33 % га ошган. Бу эса қарий 2 млн аҳолига хизмат кўрсатяпти дегани.

 

Реклама ҳуқуқи асосида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.