Президентга нималар кўрсатилмади

23 апрель куни Ўзбекистон Президенти Тошкентнинг Яшнобод туманидаги “Парвоз” маҳалласига ташриф буюрди. Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга “Парвоз маҳалласидан ўрнак олиш ва Тошкент шаҳридаги 524 та маҳалладаги шароитларни яхшилаш бўйича кўрсатма берди. Anhor.uz  журналисти маҳалла атрофида айланиб, унда қандай ўзгаришлар юз берганини ва президентга кўрсатилмаган нарсаларни кўрди.
 
Икки ярим кун ичида ободончилик
 
Президент келишидан икки ярим кун олдин бу ерда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари бошланди: юзлаб ишчилар бу ерга фасадларни бўяш, шийпончаларни бузиш, гулзорлар олдида тўсиқлар қуришга жалб этилдилар, тунда чироқлар  ёруғи остида болалар ўйин майдончаларини қуришди, дарахт шохларини арралашди. Маиший шовқин яратиш жавобгарлигига қарамай, иш кеч тунда ҳам давом этди.
 
Натижада нимага эга бўлдик?
 
Маҳалла сезиларли яхшиланди, лекин баъзи жойлари, холос. Кўп сонли ўриндиқлар, шийпонлар, ахлатдонлар пайдо бўлди. Ўйин майдончалари сони сезиларли даражада ўсди, тўғри, уларнинг ҳаммаси ҳам юмшоқ юзаларга эга эмас – баъзи жойларда бу қум ёки ўт, бошқа жойларда эса майда тупроқ сепилган.
 
 
Анчадан буён бу ерда футбол майдончаси етишмаётган эди, болалар тупроқда ўйнар эдилар
 
 
Маҳаллада яна бир футбол майдочани қурилмоқда
 
 
Турли майдончаларда қопламалар ҳар хил
 
 


Бир нарса аниқ: болалар майдончалари энди катталарни ҳам, болаларни ҳам ўзига тортадиган марказ бўлиб қолади.
 

Ободонлаштириш етиб бормаган болалар майдончалари ҳам мавжуд
 
 
Ўриндиқлар ва ахлатдонлар пайдо бўлди
 
Уйлар атрофидаги анчадан бери таъмирга муҳтож бўлган йўллар таъмирсиз қолди. Шағал билан тўкилган жойлар бор, лекин улар асфальтлашгача етиб бормади.
 
 
Президент ушбу жойдан том маънода 500 метр масофада маҳалла фаоллари билан суҳбатлашди
 
 
Мазкур йўл анчадан буён таъмирга муҳтож, унинг бир қисми таъмирланган
 
 
Бу ерда янги бордюрлар ўрнатилди, аммо асфальтлаш ишлари олиб борилмади
 
 
Автотураргоҳ яратилди, лекин унга кириш жойи асфальтланмаган
 
 
Йўллар охиригача битказилмаган жойлар мавжуд 
 

Ҳокимликка саволлар
 
Мақола нашр қилинган вақтга қадар таҳририят Яшнобод ҳокимлиги матбуот хизмати билан телефон орқали боғлана олмади. Facebook ва Telegram-даги ҳокимиятнинг расмий саҳифаларида сўровлар юборилиши мумкин бўлган почта манзили кўрсатилмаган. Бу "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида" ги Қонунга зид келади.
 
Хусусан, муҳаррирларни тунда чироқлар ёруғида қурилган майдончаларнинг хавфсизлиги масаласи қизиқтиради. Шунингдек, ушбу маҳаллани ободонлаштиришга қанча маблаг ъсарфланганини билмоқчимиз. Аммо асосий савол – узоқ вақтдан бери таъмирга муҳтож бўлган йўллар қачон таъмирланади. Ёки фуқаролар президентнинг маҳаллага навбатдаги ташрифини кутишлари керакми?
 
Дана Опарина

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.