Психиатрия ҳақида афсоналар

Фото: rawpixel.com

“Руҳий бузилишларга эга бўлган кишилар диспансерга келганларида руҳшунос маслаҳатига қизиқишади, ҳатто «психиатр» деган сўзни айтишдан ҳам қўрқишади, – дейди 2-шаҳар психоневрология диспансерининг бош шифокори, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош суицидологи Пирлиева Гулнора Халмамедовна. У билан биргаликда психиатрия ҳақидаги афсоналарни кўриб чиқамиз.

1-Афсона: Психиатр сизни психиатрия шифохонасига жойлаштириши ёки рўйхатга қўйиши мумкин

Психиатрларнинг энг катта муаммоси ва уларнинг ишини мураккаблаштираётгани кўпчилик аҳолининг “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги қонундан бехабарлигидир.

Қонунда фуқароларнинг психиатрга ихтиёрий мурожаат этиши, руҳий бузилишлари бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, ихтисослаштирилган психиатрия ёрдами турлари тўғрисидаги моддалар ўз аксини топган.

Беморнинг руҳий ҳолатини унинг розилигисиз ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз мажбурий равишда касалхонага ётқизиш қоидалари алоҳида моддада белгиланган. Фақат бошқаларга ёки ўзига хавф туғдирадиган одамни текшириш ва касалхонага ётқизиш мажбурий ҳисобланади. Аммо бу қарорни қабул қилиш учун ушбу хатти-ҳаракатни тасдиқловчи ҳужжатлар кўринишидаги далиллар базаси зарур бўлади.

2-Афсона: Дори-дармонлар билан даволаш организмга зарар етказади

Дори-дармонлар узоқ муддат қўлланганида жигар, буйраклар ва ошқозонда юзага келиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш учун мунтазам диспансеризацияни ўтказиш (профилактик тиббий кўрик ва соғлиқ ҳолатини баҳолаш учун ўтказиладиган қўшимча текширув усулларини ўз ичига олган чора-тадбирлар мажмуи) зарур.

Дори-дармонлар ҳар бир бемор учун алоҳида белгиланади, улар сийдик, нажас, тер ва нафас билан чиқиб кетиш даврига эга. Илгари, эски нефролептиклар (ўткир психопродуктив аломатни енгиллаштирадиган психотроп препаратлар) мавжуд бўлган, аммо экстрапирамидал касалликларнинг ривожланиши, тупук оқиши кўринишидаги ножўя таъсирлар, ёғ безларининг фаоллашиши, ҳаракатнинг сиқиқлиги уларнинг камчилиги ҳисобланган, уларни бартараф этиш бу дориларнинг ножўя таъсирини зарарсизлантириши мумкин бўлган препаратлар бўлган.

Замонавий психиатрия беморларни даволаш учун янги авлод нейролептикларини кенг тайинлай бошлади, уларнинг ножўя таъсири камроқ. Сурункали руҳий касалликларда доимий қўллаб-қувватловчи терапияни қабул қилиш назарда тутилади, давлат бепул қўллаб-қувватловчи терапияни, шунингдек, беморларга зарур бўлган имтиёзларни тақдим этади.

3-Афсона: Руҳий бузилишлари бўлган одамлар ишлай олмайди

Афсона шундан иборатки, руҳиятида муаммоси бўлган одамлар ўз иш ўрнини сақлаб қолишга қодир эмас ва жамоанинг самарали аъзоси бўлолмайди.

Руҳиятида муаммоси бўлган кишиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклашга фақат психиатрия ташҳиси, диспансер кузатувида остида бўлиш, психиатрия шифохонасида бўлиш ёки тиббий-ижтимоий муассасада ёки давлат ихтисослаштирилган таълим муассасасида бўлиш факти асосида йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Руҳий бузилишларга эга бўлган шахсларнинг касбий фаолиятидаги чекловлар ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 15-сонли қарори билан тартибга солинади. Юқори хавф манбаи билан боғлиқ касбий фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш учун тиббий қаршиликлар рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ҳамда тўпланган тажриба ва фан ютуқларини ҳисобга олган ҳолда даврий равишда қайта кўриб чиқилади.

Руҳий касалликларга чалинган шахсларнинг ҳуқуқлари иш берувчи томонидан психиатрия муассасаларида бузилган тақдирда, уларни ҳимоя қилиш учун ТМК (тиббий маслаҳат комиссияси) мавжуд. ТМКнинг вазифаларига, шунингдек, беморнинг руҳий ҳолатига қараб, унга ишлашга рухсат берувчи маълумотномани беришни ўз ичига олади.

Захро Камалова

Мавзу бўйича кўринг:

Руҳшунос, психотерапевт, психиатр – фарқи нимада

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.