Қашқадарёда тамаки контрабандаси 11 %га етган. Фуқаролар қандай фикрда?

Ўзбекистонда давлат бюджети ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси туфайли улкан маблағларни йўқотишда давом этмоқда. Жорий йилнинг 1-октябрь ҳолатига кўра, ноқонуний тамаки маҳсулоти савдоси туфайли давлат бюджети 390,6 млрд. сўм солиқ тушумларини бой берган.

Бунинг баробарида, ҳудудлар бўйича тамаки маҳсулотлари яширин бозорининг улуши ҳануз катталигича қолмоқда.

Бу кўрсатгичлар Фарғона водийсида — 21,8 фоиз, Наманганда — 41,6 фоиз, — Жиззахда — 21,8 фоиз — Навоий вилояти туманлари бўйича — 11,8 фоиз — Олмалиқда — 19,9 фоиз ҳамда — Қаршида — 11 фоизни ташкил қилган. Ана шундан келиб чиқиб бизнинг бу галги манзилимиз Қашқадарё вилоятининг шаҳар ва туманларига бўлди.


Одатда рейд тадбирлар ортидан савол туғилади: Бу каби ноқонуний ҳолатлар олдин ҳам бу даражада кўпмиди ёки айланмалар рейд тадбирларига қарамасдан жадаллашиб бормоқдами? Бу каби ноқонуний айланмалар одатда турар жойларда, савдо нуқталарида ва чегараларда кўп фош бўлади. Агар, рейд тадбирлари ҳам фойда бермасдан ушбу айланмалар жадаллашаётган бўлса, ушбу масалалар жиддийроқ ечимни талаб қилади, яъни жавобгарлик кучайиши керакдир деган сўзлар кўпаяди. Бироқ танганинг иккинчи томони ҳам бор ҳудудларда Божхона ва Солиқ органлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар кунда кун ора палонча ноқонуний тамаки қўлга олиндию, ман бунчаси йўқ қилинди каби хабарларни эълон қилади. Бу эса соҳадаги ишлар амалга ошаётганини, бироқ жадаллаштириш ва қонунлардаги нормаларни янада кучайтиришни тақозо этади.

Қашқадарё вилоятининг Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида, Яккабоғ ва Қамаши туманларида бўлганимизда катта бозорлардан то майда савдо нуқталаригача 30 дан ортиқ харид тадбирларини амалга оширдик. Айримларида 18 ёшга тўлмаган кўнгилли ёшлар ҳам иштирок этишди. Савдо нуқталарида ноқонуний тамаки савдоси анчагина. Хатто истемолчи ёш кўриниб турган бўлсада ундан на ёши, на шахсини тасдиқловчи ҳужжат сўралмасдан сотилишига ҳам гувоҳ бўлдик.

Оқшом пайтида йўловчи таксилардан бирида шаҳардаги яна қатор савдо дўконларини ўрганиш мақсадида унинг хизматидан фойдаландик. Ҳайдовчи ҳам чекувчилардан экан, чекканида ҳам айни ноқонунийсидан, Милано истеъмол қилар экан. Уларга ҳам қатор саволлар билан мурожаат қилдик.

«Ассалому алайкум, ака, мана сиз ҳам тамаки истеъмол қилар экансиз, айтингчи қандай маркалисидан харид қиласиз?

– «Милано». Нега?

Қизиқда, бир сўровнома ўтказаётган эдик. Шу учун. Биласизми, ушбу маҳсулот мамлакатга ноқонуний кириб келишини?

– Ҳа биламан. Энди сиз менга айтингчи, нима кириб келмаяпти ноқонуний. Сиз сигаретни айтасиза, бунда бошқа қатор маҳсулотлар ҳам қонуний кириб келиб, қонуний сотилмоқдами?

Тўғри, гапингизда жон бор. Айтолмайсизми тамакини кўчма савдолардан оласизми ё?…

– Магазиндан сотиб оламан, Қаршидаги қатор магазинларда сотилади. Ана истасангиз кириб кўринг…»

Суҳбатимиз мана шу тарзда давом этди. Улар айтганича бор экан. Суҳбатни якунлаб Қарши шаҳри марказий кўчаларидан бирида жойлашган «Хонадон маркет» номли озиқ-овқат ва аралаш моллар савдо дўконига кирдик. Киришингизданоқ касса ортида расталарда ҳам қонуний, ҳам ноқонуний маҳсулотлар териб қўйилганига гувоҳ бўласиз. Бу ердан икки номдаги тамакининг контрабандасидан ва бир номдаги тамакининг қонуний савдодагисидан харид қилдик. Доимгидек назорат касса машинаси чеки муаммоси. Чек бермади эмас берди бироқ харид чекида тамаки эмас бошқа ёзувлар. Аммо бу маркетда кирим қилинувчи мослама ҳам бўлиб унда барча махсулотлар кирим қилинган аммо унинг чекини бизнинг қўлимизга беришмасдан кўчани кўрсатиб қўйишди.

Ўзбекистонда ноқонуний тамаки савдоси кучайишининг асосий сабаби бир нечта омилларга боғлиқ. Энг муҳими, тамаки маҳсулотларига қўйилган юқори солиқлар ва давлат томонидан жорий этилган чекловлардир. Бу чекловлар тамаки нархларини оширади, бу эса баъзи истеъмолчиларни арзонроқ, ноқонуний маҳсулотларни сотиб олишга ундайди.

Бундан ташқари, қонуний бозорнинг етарлича назорат қилинмаслиги ва ноқонуний савдога қарши самарали кураш чоралари етишмаслиги ҳам бу ҳолатни кучайтиради. Маҳсулотларни контрабанда йўли билан мамлакатга олиб кириш ва ноқонуний сотувчилар тармоғининг кенглиги ҳам бу савдонинг кўпайишига сабаб бўлиши мумкин.

Яна бир омил, истеъмолчиларнинг тамаки маҳсулотларига бўлган доимий талаби ва бу талабни ноқонуний йўллар орқали қондиришга бўлган мойилликдир. Шаҳрисабзда бўлганимизда тамаки истемолчиларидан бири Бахтиёрдан саволларимизга жавоб олишга муваффақ бўлдик. (Унинг жавоби видеоматериалда)

Ноқонуний айланмаларнинг олдини олишнинг асосий ечимларидан бири бу конрабанда каналларини йўқотишдир. Бу борада Қашқадарё вилояти Божхона бошқармасига ҳам қатор саволлар билан мурожаат қилдик. Ахборот сўровимизга келган жавобга аҳамият қаратилса.

«Вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан мунтазам равишда контрабанда ва контрафактга қарши самарали кураш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида қатор ноқонуний харакатларнинг хам олди олинишига эришилди. Жумладан, 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида 9 та ҳолатда жами 16 693 қути бўлган қиймати 366 миллион сўмлик контрабанда тамаки маҳсулотларининг вилоят ҳудудига киришига чек қўйилган. Бу каби ишлар йил давомида тизимли равишда амалга ошириб борилади», – дейди Қашқадарё вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати инспектори Лайло Журакулова.

Бу эса биргина Қашқадарё вилоятидаги ноқонуний савдода амалга оширилаётган ишларнинг кўриниши.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.