Қилинадиган беъминнат яхшилик бу – катта шаҳар анъанаси
Ҳадимай янги ўқув йили бошланади. Илмга, билим олишга чанқоқ халқпарвар эл болалари мактаб, коллеж, академик лицей ёки олий ўқув юртларига ошиқади. Бу жараён эса хар бир ота-онадан катта-кичик тайёргарликни талаб қилади.
Албатта, молиявий имконият бу жараёнларда ўз сўзини айтиши табиий. Ҳамма фарзанди учун янги кийим-кечак, ўқув қуроллари ҳарид қилиши бу ҳам анъана. Бироқ, атрофимизда ана шундай молиявий имкониятлари юқори бўлмаган ҳамюртларимиз ҳам бор. Агар қўни-қўшни, маҳалла-кўй, иш ёки ўқиш жойингизда шундай одамлар бўлса уларни эътибордан четда қолдирманг, уларнинг ҳам болалари билим масканларига Сизнинг фарзандларингиз каби чиқишга ҳақли. Кўмак беринг, қилинадиган бундай яхшиликларни кўпчилик билдирмайди, бундай ҳолатларда айниқса, билдирмаслик керак.
Сабаби, бу ана шу ёрдам олаётган фарзандлар руҳий ҳолатига таъсир қилиши мумкин. Зеро, қилинадиган беъминнат яхшилик бу энг катта яхшиликдир ва бу катта шаҳар анъанаси бўлади.
Шарҳлар