Сайловчилар «Электрон овоз беришмоқда», у анъанавий овоз беришдан қандай фарқ қилади
Ўзбекистонда бугун депутатлар сайлови амалга оширилмоқда, жойларда фуқаролар нафақат анъанавий, балки электрон қурилма орқали ҳам номзодларга овоз беришмоқда. Бу тизим мамлакат сайловлари тарихида илк маротаба амалга оширилмоқда. Anhor.uz Тошкент шаҳридаги 19-участка сайлов комиссиясида бўлди ва электрон сайлов қандай кечиши ҳақида сайлов участкасидан репортаж тайёрлади.
Бироз аввал, Марказий сайлов комиссияси мамлакатда депутатлик сайлови ўтган деб ҳисобланди дея маълумотларни тақдим қилганди.
Бу йил, Ўзбекистон тарихида илк бор Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловлари аралаш сайлов тизими, яъни мажоритар-пропорционал тизим асосида ўтказилмоқда. Депутатларнинг 75 нафари бевосита мажоритар тизим асосида, яъни сайловчилар ўзларига мақбул номзодларга овоз бериши йўли билан, қолган 75 нафари эса пропорционал тизим бўйича сиёсий партияларга берилган овозлар асосида сайланишади.
Anhor.uz тонг саҳардан Тошкентнинг қатор туманларидаги сайлов участкаларида бўлиб жараёнларни бевосита ёритиб келмоқда.
Бобур Каримов, Илҳомжон Собиров
Шарҳлар