ШҲТ саммитига тайёргарлик кўриш учун маблағ самарали сарфланмоқдами?

Источник: Мирзо Субханов

2022-йилда Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг йигирмага яқин давлат раҳбарлари иштирок этиши кутилаётган саммити режалаштирилган. Ушбу саммит Ўзбекистон учун жуда муҳим ва мамлакатда унга уч йилдан буён яъни 2019-йил январь ойидан бошлаб қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Давлат учун саммит нафақат Шарқ дурдонаси қадимий Самарқанднинг бутун гўзаллик ва фазилатини дунёга намойиш этиш, балки мамлакатнинг сайёҳлик ва ишбилармонлик салоҳиятини ривожлантиришни рағбатлантириш имкониятидир.

Самарқанд шаҳрида транспорт инфратузилмаси ва муҳандислик тармоқларини реконструкция қилиш жадал суръатларда олиб борилмоқда. Халқаро тадбирни тайёрлаш учун республика бюджетидан катта миқдорда – 55,0 миллион АҚШ доллари ажратилди.

Ўзбекистон Президентининг 2021-йил 23-февралдаги ПК-4999-сонли, оммага очиқ бўлмаган қарорига асосан, Самарқанднинг марказий кўчаларидаги 117 та кўп қаватли уй-жойнинг фасад ва балконларини реконструкция қилиш лойиҳасини тайёрлаш ҳамда капитал таъмирлаш ишлари рўйхатига киритилади. Яъни, реконструкция ва таъмирлаш ишлари одатдагидек уй-жой мулкдорлари ёки банк кредитлари ҳисобидан эмас, балки республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.

Давлат харидлари порталида 5,45 миллион долларли шу каби ишларни топишнинг имкони бўлди.Президент қарори билан муддатлар (2021-йил сентабрь ойи охиригача) чекланганлиги сабабли, очиқ тендер ўрнига энг яхши таклифларни танлашга қарор қилинди. Бу буюртмачига (Самарқанд вилояти ҳокимлиги қошидаги инжиниринг компанияси) ўз хоҳишига кўра бир нечта етказиб берувчилардан нархни сўраш имконини беради. Гарчи бундай тартиб рақобатбардош деб ҳисобланса-да, биз ҳеч қандай ҳақиқий рақобатни кўрмадик.

Тўғридан-тўғри танлов орқали давлат реконструкция қилиш лойиҳа қийматининг 1% дан камроғини (0,914%) тежашга муваффақ бўлди.

Харидлар бўйича таҳлилимиз тўғридан-тўғри тендер жараёнида рақобат муҳити йўқлигини кўрсатади. Уйларни реконструкция қилиш бўйича ўтказилган 117 та тендернинг бирортасида ҳам ғолиб лот нархини 1 фоиздан ортиқ пасайтирмаган. Барча ғолиблар комиссия аъзоларининг бир овоздан қарори билан танланган.

Ким ошди савдоси ғолибларининг 66% дан ортиғи 1,0 минг доллардан кам устав капиталига эга, бу пудратчи томонидан буюртмачи олдидаги мажбуриятларни бажармаган тақдирда пулнинг қайтарилмаслиги билан боғлиқ жиддий хавфлардан далолат беради.

Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, агар пудратчи тўлов қобилиятини йўқотса (банкрот бўлса), у ҳолда давлат атиги 1000 долларни қайтариб олишни талаб қилиши мумкин, бу битта лотнинг ўртача қийматининг атиги 2,2 фоизини ташкил қилади.

Умумий ҳажмдаги барча буюртмаларнинг катта улуши (10,6% ёки 572,5 минг доллар) давлат улуши 100% бўлган битта корхона томонидан олинган. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасига бўйсунувчи “Ta’mirlash tiklash va xizmati ko’rsatish” ДУК.

Унитар корхона ким ошди савдосига қўйилган 117 та мумкин бўлган объектдан 20 тасини олди, бунда ГУП эса фақат 20 та аукционда қатнашди ва бирон марта ҳам ютқазмади.

Танлов доирасида “BULOQBOSHI QURILISH INVEST” МЧЖ (15 марта) ва “NURSHODBEK BINOKOR ” МЧЖ (14 марта) унинг асосий рақиблари бўлишди. Ушбу компаниялар спарринг-ҳамкор сифатида иш олиб борди ва фақат Ta’mirlash tiklash va xizmati ko’rsatish ДУК билан биргаликда иштирок этди ва натижада бирорта ҳам буюртма олмаган.

Савдо иштирокчиларининг бундай келишилган ҳаракатлари харидлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг жиддий бузилиши – тил бириктириш ва коррупцияни далолат бериши мумкин. Улар назорат қилувчи органлар томонидан синчиклаб таҳлил қилиниши ва бундай ҳаракатларга тегишли ҳуқуқий баҳо берилиши керак. Амалиёт шуни кўрсатадики, сохта спарринг-ҳамкорлар кейинчалик ғолибнинг компаниясига субпудрат бўлиш учун тендерларда қатнашадилар.

Қабул қилинган буюртмаларнинг умумий ҳажми бўйича устав капитали 600 АҚШ долларидан кам бўлган (эквивалентида) “UZ PRO BUILDING” масъулияти чекланган жамияти иккинчи ғолиб бўлди. “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 36-моддасида солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзнинг йўқлиги тендер савдоларида иштирок этишга рухсат беришнинг зарурий шарти сифатида белгиланган.

tender.mc.uzпорталидан олинган маълумотларга кўра, ким ошди савдоси бошланишига 20 кун қолганида компаниянинг мажбурий солиқ ҳисоблари бўйича 23,2 минг доллар миқдорида катта қарзи бўлган. Ушбу қарздорлик туфайли 03.04.2021 йилда компания 10066-сонли  лот бўйича очиқ тендерда қатнашишишдан четлатилган.

Рақобат муҳитининг йўқлигидан айрим лотлар бўйича иштирокчилар ўртасидаги бевосита боғлиқлик фактлари ҳам далолат беради.

Бўриев Ахтам Жозилович иккита корхонада директор, унинг ўғли Жозилов Бобуржон Ахтамович эса учинчи корхона асосчиси ҳисобланади.

“OZODBEK BOBURSHOX QURILISH” МЧЖ “BOBURSHOX OZODBEK QURILISH” МЧЖдан Гагарин кўчасидаги 140-уйни капитал таъмирлаш бўйича 2154272-сонли лотни ютиб олган. Ушбу аукционларда «рақобатчилар» таъсисчилар ва директорларнинг номи билан ҳам, бевосита муносабатлари билан ҳам бир-бирига боғлиқ бўлган корхоналар эди.

Рақобат муҳитининг аниқ тақлидини Беруний кўчасидаги 43-уйни капитал таъмирлаш бўйича 2184984 – сонли лотда ҳам кузатиш мумкин , бунда ғолиб ва ​​иштирокчилардан бири бевосита боғланган.

Шунингдек, рақобатчи “MARJONA AVIA SERVIS” МЧЖ қурилиш ёки таъмирлаш билан боғлиқ ҳеч қандай фаолият билан шуғулланмайди деган тахмин мавжуд. Давлат статистика қўмитаси порталининг маълум қилишича, “MARJONA AVIA SERVIS” МЧЖ фаолиятининг асосий йўналиши турли хўжалик товарларининг улгуржи савдоси ҳисобланади.

Хулосалар:

Бу фактларнинг барчаси шошилинч ечимларни талаб қиладиган жиддий давлат бошқарув муаммоларининг аломатлари бўлиши мумкин. Давлат харидларида тил бириктиришга қарши кураш усуллари мавжуд.

Биринчидан, бу очиқ рақобат тартиб-қоидаларини ўтказиш бўлиб, унда барча манфаатдор корхоналар тендерларда очиқ кириш ҳуқуқига эга бўладилар.

Давлат харидларини амалга ошириш учун сиёсий ирода ва тўғри ташкил этилган давлат харидларини режалаштириш жараёни бўлиши керак. Бундай ҳолда, сиз шошилинч равишда товар ва хизматларни сотиб олишингиз шарт эмас. Тадбиркорлик субъектларининг тендерларга кўпроқ тайёр бўлиши ва давлат ресурслари борасида рақобатлашиши учун аниқ ва тушунарли техник талаблар ва ҳақиқий муддатларни шакллантириш, аниқ тендер ҳужжатларини расмийлаштириш, уларни камситувчи талаблар йўқлигини текшириш ва тендерларда иштирок этиш учун етказиб берувчилар қатори кенг жамоатчиликни фаол таклиф қилиш керак. Бу бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ва давлат мижозларига бизнес ишончини ривожлантиришнинг ягона йўли.

Иккинчидан, давлат харидлари тизимини рақамлаштириш – давлат харидларининг барча босқичлари бўйича тузилган маълумотларни шакллантириш ва назорат қилувчи органлар, журналистлар, фуқаролик жамияти ташкилотлари учун улардан фойдаланиш имкониятини таъминлашда сезиларли ёрдам бериши мумкин. Бунга 40 дан ортиқ мамлакатларда қўлланиладиган ва бюджет тузишдан тортиб шартномани бажаришгача бўлган харид жараёнининг барча босқичларида маълумотларни ҳужжатлаштирадиган халқаро стандарт OCDS ёрдам бериши мумкин.

Давлат харидлари тизимини давлат реестрлари, масалан, солиқ хизмати, суд реестри ва бошқалар билан интегратсиялашуви малакавий талабларнинг бир қисмини автоматик равишда текширишга ёрдам беради ва, масалан, солиқ қарзи ёки суиистеъмоллик фактлари исботланган компаниянинг олдини олади. ким ошди савдосида иштирок этишдан. Бу бюджет учун йўқотишлар хавфини сезиларли даражада камайтириши мумкин.

Учинчидан, молиявий назорат органларида таваккалларни баҳолаш методологиясини ва давлат харидларининг профилактик мониторинги тизимини шакллантиришни янгилаш зарур. Қоидабузарни таъқиб қилишдан ва судда йўқотишларни қоплашни талаб қилишдан кўра, суиистеъмолликнинг олдини олиш ҳар доим осонроқдир. Бундай тизимни яратиш тажрибасини Қозоғистоннинг Датаномикс компаниясининг яқинда чоп этилган нашрида топиш мумкин.

Бу муаммони ҳал этишда комплекс ёндашув мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитини тубдан ўзгартириш, солиқ тўловчиларнинг бюджет маблағларини тежаш, давлат харидларини янада очиқ, адолатли ва самарали амалга ошириш имконини беради.

Anhor.uz таҳририяти Коррупцияга қарши кураш агентлиги, Монополияга қарши қўмитага аниқланган қонунбузарликлар юзасидан изоҳ бериш сўрови билан мурожаатлар юборди ва жавоб кутмоқда.

Материал устида ишлади:

Виктория Аширова

Дана Опарина

Мирзо Субханов

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.