,

Реконструкция қилинади дейилган «Матбуот уйи» бузиб ташланмоқда(ми)?

Фото: Anhor.uz

2018 йилнинг баҳорида кимошди савдосига қўйилган “Матбуот уйи” (Газета корпуси) биносида реконструкция ишлари бошланди. Объект 18,7 млрд сўм бўлган бошланғич нарҳ билан савдога чиқарилган эди. Кейинчалик ушбу лот кимошди савдосидан олиб ташланган.

2021 йилнинг август ойида Бухоро ва Нуронийлар кўчалари чорраҳасида жойлашган бино (18,1 минг кв.м.) хусусийлаштириш доирасида очиқ кимошди савдосига қўйилган 12 та давлат активлари рўйхатига киритилган бўлиб, кейинроқ бино сотувдан олиб ташланиб, оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, босма нашрлар ихтиёрида қолдирилган эди. Бироз вақт ўтгач матбуот уйи ЎзА балансига ўтказилади. Энди эса бино бузилмоқда ёки реконструкция ишлари бошланган. Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлиги тендер натижаларини эълон қилиш бароварида Матбуот уйи ва унга туташ бўлган ҳудудда Замонавий медиа шаҳарча барпо этилишини билдирганди. Жараён боришига Anhor.uz эътибор қаратди.

Матбуот уйи биносида ноёб мозаик панно бўлган. 2023-йил июл ойида жамоатчилик шаҳар ҳокимияти ва йирик корхоналарга Матбуот уйи биносидаги мозаик паннони сақлаб қолиш илтимоси билан мурожаат қилди. Ҳозирги вақтда панелларни кўчириш ва сақлашнинг мумкин бўлган усуллари бўйича оптимал ечим изланмоқда.

Шу муносабат билан очиқ танлов эълон қилинган, унинг давомида пойтахт аҳолиси мозаик панелнинг кейинги жойлашувини танлаши мумкин эди, бироқ бу жараён ҳам тўхтаб қолгандек туйилмоқда.

Монументал бинолар кўпинча ўзгаришларга гувоҳ бўлиб, ўз қиёфасида вақт ва тарих изларини акс эттиради. Аммо бузиб ташлаш ёки реконструкция қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, замонавий ўзгаришларга бўлган эҳтиёжни йўқотмасдан маданий меросни қандай сақлаш керак, деган савол туғилади. Тошкент шаҳридаги Матбуотчилар кўчаси 32-уйда жойлашган Матбуот Уйи нафақат меъморий тимсол, балки жамият ва медиа муҳит эволюциясининг далили эди.

Жараён боришига шунингдек, “Тошкент модернизми” лойиҳаси асосчиси Александр Фёдоров ҳам эътибор қилган ва у ўз интервьюсида қуйидаги фикрларни билдирган. “Босмахона биноси ярим ҳам бўм-бўш, унинг ичидаги кўплаб қаватлар ва хоналар кўриниб турганига эътибор бердим. Тез орада у ҳам бузиб ташланади ёки “реконструкция қилинади”, барча асл элемент ва хусусиятлардан маҳрум бўлади, деган ғоя пайдо бўлди”, – деган Фёдоров.

Журналистлар ва медиа одамлари учун қадрдон бўлган маскан “Матбуот Уйи” 1975 йилда қатор обеькт лойиҳаларининг муаллифи сифатида иштирок этган архитектор Рихард Блезэ лойиҳаси бўйича қурилган эди бино 2023 йилнинг якунидан бузила бошлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.