Тошкент автобуслари хорижлик сайёҳларга хизмат кўрсата оладими?  

Foto: Anhor.uz

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-июл ойларида жами 4 млн  242 минг 900 нафардан ортиқ чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.  Тошкент, республиканинг маъмурий ва маданий маркази сифатида, аввало сайёҳларнинг эътиборига тушиши тайин.

Пойтахтнинг транспорт тизими, асосан, маҳаллий аҳолининг эҳтиёжларини қондириш учун йўлга қўйилган бўлса-да, сўнги йилларда туристлар учун ҳам имкониятларни кенгайтиришга қаратилган бир қанча ишлар амалга оширилди. Автобусларда асосан ўзбек ва рус шунингдек, инглиз тилларида эълонлар, эслатмалар ва жамоат транспортларидан фойдаланиш қонун-қоидалар ҳақида маълумотлар келтирилган бўлиб, бу хорижлик сайёҳлар учун транспортдан фойдаланишни енгиллаштиради. Бироқ, ҳали барча автобусларда бу қулайлик етарли даражада эмас.

Туристлар учун энг муҳим масалалардан бири — шаҳар бўйлаб диққатга сазовор жойларни қамраб олган йўналишларни топишдир. Ҳозирда Тошкентда туристлар кўпроқ 2- ва 8-сонли йўналишли автобуслардан фойдаланишади. Ушбу йўналишлар шаҳар марказий ҳудудларини, кўплаб сайёҳлик масканларини қамраб олади. Масалан, “Амир Темур ҳиёбони”, “Мустақиллик майдони”, “Ҳасти Имом мажмуаси” ва “Темурийлар тарихи” давлат музейи каби масканлар билан боғланган маршрутлар сайёҳлар учун айни муддао.

Тошкентда туристик экскурсия учун махсус ташкил этилган автобус хизматлари йўлга қўйилиши сайёҳлар учун кўп қулайликлар орттиради. Бу каби хизматлар, яъни шаҳарнинг энг машҳур жойларини қамраб оладиган “сигҳтсееинг” турдаги автобусларнинг киритилиши туристлар оқимини бошқариш ва уларнинг кўчада узоқ вақт сарфлашига йўл қўймасликларига хизмат қилди.

Ҳозирги кунда айрим автобус бекатларида жамоат транспорти йўналишлари ҳақидаги ахборотлар, интерактив хариталар ёки QR кодлар орқали юклаб олиш мумкин бўлган мобил иловалар мавжуд. Бу сайёҳларга керакли манзилга етиб боришда қўшимча қулайликлар яратади. Лекин туристларнинг айримларида миллий операторларнинг симкарталари ва мобил интернети йўқлиги сабаб ёки иловалардан фойдаланишни билмаган вақтларида автобус ҳайдовчилари-ю чиптачилар ёрдам беради.

Тошкентда АТТО иловаси орқали автобуснинг ҳаракатини кузатиб бориш мумкин. Ушбу ўзбек, рус ва инглиз тиладаги илова  нафақат туристлар, балки маҳаллий аҳолига ҳам катта ёрдам беради. Бироқ, сайёҳларда бу каби иловалар ҳақида маълумот йўқлиги сабабли, ундан фойдаланиш имконияти пастлигича қолмоқда.

Тошкентда туристлар учун инфратузилмани кучайтириш бўйича баъзи лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда, лекин улар ҳали тўлиқ амалга ошмаган. Шаҳарни ўз ичига олган кенг кўламли туристик маршрутларни ташкил қилиш, Италя, Испания, Франция, Туркия каби давларларда йўлга қўйилган мобикл иловалар сингари сайёҳлар учун хорижий тиллардаги қўлланмалар, аудио гидлар, электрон хариталар ва интерактив йўналиш панеллари яратилса, бу шаҳар учун катта ютуқ бўлади.

                                                                                                                                                        Илҳомжон Собиров

*Реклама ҳуқуқи асосида

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.